Beeline ўзининг янги мусиқий хизматини ишга туширди

Beeline ўзининг янги мусиқий хизматини ишга туширди

Beeline янги рақамли маҳсулот - Beeline Music мусиқий хизматини ишга туширди. Кунига бор-йўғи 499 сўм эвазига мазкур платформа мусиқий кутубхонага чексиз кириш ва офлайн режимда тинглаш учун қўшиқларни сақлаш имконини беради. Энди севимли мусиқани мобил Интернет учун маблағ сарфламасдан тинглаш мумкин.

15 миллионга яқин трекларга эга бўлган тўлиқ маълумотлар базасига қўшимча равишда Beeline Music мусиқани турли кайфият учун мослаштирадиган қулай ижро рўйхатларига эга. Ижро рўйхатингизни яратинг, интернет-трафикни сарфламасдан севимли қўшиқларни танланг, тингланг ва юклаб олинг.

Кунига 499 сўмлик обуна эвазига фойдаланувчилар юқори сифатли лицензияланган мусиқадан чекловсиз фойдаланиш имконига эга бўладилар.

Beeline Uzbekistan‘нинг Мижозларга Хизмат кўрсатиш директори Ғайрат Маҳкамов янги хизматнинг ишга туширилишини изоҳлар экан, компания фойдаланувчиларда юқори сифатли лицензияланган мусиқага бўлган катта қизиқиш борлигини таъкидлади.

«Ҳамкорларимиз ёрдамида Beeline Music нафақат стриминг хизматини яратишни, балки фойдаланувчиларга ўз севимли трекларини дўстлар билан баҳам кўриш имконини берадиган мусиқий ижтимоий тармоқ яратишни режалаштирган».

Лойиҳа Россиянинг "Enaza Dev" LLC - дунёдаги кўпгина мамлакатларда телеком-бозор учун амалий дастурлар ишлаб чиқишда катта тажрибага эга бўлган компания қарорлари базаси асосида ишга туширилди.

Beeline Music иловасини юклаб олиш учун *9# териш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Beeline апрель ойининг ўрталарида видео-контентга обуна бўлган ҳолда томоша қилиш имкониятига эга бўлган Beeline TV янги авлод онлайн-кинотеатрини ишга туширган эди.

ЎҚИНГ: Мудофаа вазирлиги ИИВ учун мобиль илова яратди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!