Beeline Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида сигнал ва мобил интернет сифатини яхшилади
Beeline алоқа оператори 3G тармоғи ҳажми ва қоплами кенгайгани ҳақида хабар беради. Қорақалпоғистон Республикасининг Кунграт тумани ва Нукус шаҳрида база станциялари ишга туширилди, бунинг натижасида сигнал ва мобил интернет сифати яхшиланди.
Янги ускуналар Нукуснинг А. Темур, Улуғбек, К. Маткаримова, Ҳурлиман Қиз Бахши кўчаларида, шунингдек, Кунграт туманида сигналнинг юқори сифатини таъминлади.