Beeline роумингдаги мобил интернет учун нархларни 90 фоиздан ортиққа арзонлаштирди

Beeline роумингдаги мобил интернет учун нархларни 90 фоиздан ортиққа арзонлаштирди

Beeline роумингдаги мобил интернет учун нархларни 90 фоиздан ортиққа арзонлаштиргани ҳақида эълон қилади. Энди абонентлар дунёнинг 160 та мамлакатига саёҳат қилиш чоғларида интернет учун энг мақбул нархлар билан доимо онлайн бўладилар.

Воқеани шарҳлар экан, «Unitel» МЧЖ ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўйича директори Ораз Абдуразаков шундай деди: “Роумингдаги интернет нархининг 10 баробар ва ундан кўпга арзонлашгани - рамзий ва мисли кўрилмаган ҳодиса. Роумингда data-хизматлардан фойдаланиш деярли дабдабалик деган парадигмани аслида Beeline бузди. Бундан буён абонентларимиз хорижий саёҳатлардан сўнг роуминг учун ҳисоблардан қўрқмасликлари ва ўз рақамларини ўзгартирмасдан интернетдан эркин фойдаланиш имконига эгадирлар. Нархларнинг кескин пасайиши Beeline‘нинг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» дастури доирасида амалга оширилган биринчи қадамларидан бири бўлиб, унинг охирига қадар мижозларимиз учун янада қулайликлар яратиш учун биз мобил интернет тезлигини бир неча марта оширишни мақсад қилиб қўйдик”.

Роумингнинг тариф доираси

1 MB учун сўмдаги эски нарх

1 MB учун сўмдаги янги нарх

Россия

77 590,30 сўм

6 315 сўм

МДҲ

81 042,50 сўм

6 315 сўм

Европа

98 303,50 сўм

6 315 сўм

Осиё

96 577,40 сўм

6 315 сўм

Осиё-туризм

82 768,60 сўм

6 315 сўм

БАА

73 296,10 сўм

6 315 сўм

Қолган мамлакатлар

86 220,80 сўм

25 260 сўм

Роумингнинг тариф доираси билан батафсил компания сайтида танишиш мумкин: https://beeline.uz/tashkentskaya-obl/customers/mobile/roaming/roamingzone

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!