Beeline Самарқанд вилоятида 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимини кенгайтирди

Beeline Самарқанд вилоятида 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимини кенгайтирди

Энг йирик алоқа оператори Beeline Самарқанд вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимининг кенгайгани ҳақида хабар берди.

“Тармоқнинг муваффақиятли ривожланиши, абонентларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги инновация – доимий равишда амалга оширилаётган вазифаларимиздан бири, бу компаниянинг келажагига қўшаётган хиссамиз ва унинг етакчилиги гаровидир, – дейди Unitel‘нинг Марказий ҳудудий филиали директори Дилшод Анарметов. – Мижозларнинг ишончи – ҳар қандай бизнеснинг асосий қийматидир, алоқа сифатини яхшилаш учун барча кучимизни бирлаштирган ҳолда, уни оқлашга ҳаракат қиламиз”.

Эслатиб ўтамиз, сўнги вақт мобайнида Самарқанд вилоятида 30га яқин 3G база станциялари ишга туширилди. Бу ҳудуд аҳолиси учун қўшимча база станцияларининг ишга туширилиши алоқа сифати ва юқори тезликдаги мобиль Интернетнинг авзалликларидан фойдаланишга имкон беради.