Beeline Тошкент шаҳрининг “Status+” тариф режалари абонентларига 7 000 МБгача Интернет ҳадя қилмоқда

Beeline Тошкент шаҳрининг “Status+” тариф режалари абонентларига 7 000 МБгача Интернет ҳадя қилмоқда

Beeline алоқа оператори “Status+” тариф режалари абонентлари учун 4G тармоғида ойига 7 000 МБгача бепул Интернет тақдим этувчи акция жорий этилгани ҳақида хабар беради.

“Status Silver+”, “Status Gold+” ва “Status Platinum+” тариф режалари абонентларига Тошкент шаҳрининг 4G тармоғида 1 500, 3 000 ва 7 000 МБ мос равишда тақдим этилади.

Акция 2017 йилнинг 30 июнь кунига қадар амал қилади. “Status+” тариф режаларининг шартлари билан батафсил Beeline сайтида ва “Beeline Uzbekistan” мобил иловасида танишиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!