Beeline TV’даги 60 дан ортиқ телеканалларга бепул кириш муддати узайтирилди!

  •   DiMaX
  •  3755
  •  16.04.2020 16:56

Beeline TV’даги 60 дан ортиқ телеканалларга бепул кириш муддати узайтирилди!

2020 йил 18 мартдан Beeline ўз абонентларига қатор янгиликлар сайтларини бепул қилган, кейин эса Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) ҳам ўз абонентларига шундай имкониятни тақдим этган эди. Шунингдек, Ucell ҳам таълим ва ахборот сайтларини нархлашсиз тақдим этишини эълон қилган, кейинроқ эса «Ўзбектелеком» ҳам ўзининг симли интернет (Uzonline) ва мобил алоқа (Uzmobile филиали) абонентлари учун кўп имтиёзлар берган.

ЎҚИНГ: ТЎЛИҚ РЎЙХАТ: Коронавирус туфайли операторларимиз қайси сайтларни бепул қилишди?

Операторлар коронавирус эпидемиясига қарши курашга ҳисса қўшиш учун ўз мижозларига енгилликлар тақдим қилишда давом этишмоқда. Beeline бугун ўз Telegram-канали орқали яна бир янгиликни улашди. Унда, жумладан, шундай дейилади:

«Барчага маълумки, мактаб ўқувчилари телеканаллар орқали масофавий ўқишни давом эттирмоқдалар. Биз абонентларга ғамхўрлик қилган ҳолда, санитария-профилактика тадбирлари давомида масофавий ўқитиш имкониятларини қўллаб-қувватлаш ниятидамиз.

Шу сабабли, биз апрель ойининг охирига қадар Beeline TV’даги 60 дан ортиқ телеканалларга бепул кириш хизматининг муддати УЗАЙТИРИЛИШИНИ эълон қиламиз!

Телеканаллардан бепул фойдаланиш имконияти учун абонентлардан қатор ижобий изоҳлар ва миннатдорчиликлар олдик. Биз ўз абонентларимиз, айниқса ота-оналар ва болалар учун энг қулай шароитларни яратишни истаймиз. Ишончимиз комилки, ушбу қарор дунёдаги ҳозирги вазият туфайли аҳолида мавжуд бўш вақтни мароқли ўтказишга кўмакдош бўлади.

Уйдаги вақтингизни фойдали ўтказинг!»

Terabayt.uz жамоаси ҳам сизга саломатлик тилаган ҳолда, уйда қолишга чорлайди ва зерикиб қолмаслигингиз учун технологиялар оламига оид янгиликлар, турли маслаҳатлар ва мақолаларни эълон қилишда давом этади.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Интернет ва телефон икки ойгача ўчмаслиги кимларга тааллуқли?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!