Beeline абонентларга фирибгарлардан етказилган зарарни қоплайди!

Beeline абонентларга фирибгарлардан етказилган зарарни қоплайди!

Beeline спам-ҳужум ҳисобланган хорижий рақамлардан ўтказиб юборилган қўнғироқларга жавобан қайта қўнғироқ қилган мижозларнинг мобил балансларига пулларни қайтарб беради. Компания абонентлардан ҳушёр, эҳтиёткор бўлишни ва нотаниш хорижий рақамларнинг шубҳали қўнғироқларига жавобан қайта қўнғироқ қилмасликларини сўрайди.

- Август ойида чет эл рақамларидан ўтказиб юборилган қўнғироқларга жавобан қайта қўнғироқ қилган Ўзбекистондаги алоқа операторларнинг абонентларидан маблағлар ечилиб олиниши каби ҳолатлар қайд этилди. Ушбу фирибгарлик Wangiri деб аталади - фирибгарлар ўтказиб юборилган қўнғироқ қолдирадилар ва агар абонент ўша рақамга қайта қўнғироқ қилса, терминация учун пул ишлайдилар. Рўйҳатга олинган рақамлар блокировка қилинади, аммо фирибгарлик ҳужумларида ишлатиладиган янги рақамларни олдиндан билиб бўлмайди. Натижада, ушбу рақамларга қайта қўнғироқ қилган абонентлар, ўзлари билмаган ҳолда, уяли алоқа операторига халқаро қўнғироқ учун тўлашади, бунинг натижада оператор тегишли операторлараро харажатларни ўз зиммасига олади. Биз абонентларимизни қадрлаймиз ва келиб чиққан ушбу ҳолат уларнинг иштироки туфайли содир бўлмаганини инобатга олиб, компания барча Beeline абонентларининг хисобларига халқаро қўнғироқ учун сарфланган маблағни қайтариб беришга қарор қилди. Кейинчалик, барча уяли алоқа абонентларидан қўнғироғи ўтказиб юборилган шубҳали ва нотаниш рақамларга қайта қўнғироқ қилмасликларини қатъий равишда сўраб қоламиз. Айниқса, бундай қўнғироқ халқаро рақамдан амалга оширилганда. Бу бундай ҳодисаларни минималлаштириш билан бир қаторда абонентларнинг ўзларини ҳимоя қилади, - дея воқеани шарҳлади Beeline‘нинг маркетинг бўйича директори Хилола Каримбаева.