Beeline Uzbekistan бош дирeктори муддатидан аввал ишдан олинди

  •   DiMaX
  •  1310
  •  28.10.2020 08:14

Beeline Uzbekistan бош дирeктори муддатидан аввал ишдан олинди

2020 йилнинг 27 октябрь куни VEON компаниялар гуруҳи (Ўзбекистондаги Beeline бренди) раҳбари Кан Терзиоглу берган хабарга кўра, Unitel МЧЖ Бош директори Сергей Афонин компанияни тарк этмоқда. Лекин топ-менежер билан тузилган шартнома муддати фақат келаси йилнинг март ойида тугаши керак эди, деб ёзади UZZOOM нашри.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа оператори яна битта арзон тарифини ёпяпти

VEON матнида Афониннинг ишдан бўшатилишига «оилавий шароитлар» ва «глобал пандемия пайтида саёҳатларга бўлган чекловлар» сабаб бўлганлиги айтилган.

Бироқ, UZZOOM муҳаррирлари билан суҳбатлашган телекоммуникациялар бозори экспертлари Beeline Uzbekistan’нинг еттинчи бош директорининг шартномасини муддатидан олдин бекор қилинишининг ҳақиқий сабаби – оператор абонентлар базасининг атиги бир ярим йил ичида 22 фоиздан кўпроғига камайиши, деб ўйлашмоқда. Мутлақ рақамларда «Билайн»нинг Афонин етакчилигидаги зарари 2 миллион кишидан ошган (9 109 199 дан 7 091 302 уланишгача).

UZZOOM аввалроқ Beeline оператори 2020 йилни уяли алоқа бозорининг етакчиси сифатида бошлаб, уни учинчи ўринда тугатиб, нафақат Ucell’га, балки Uzmobile’га ҳам ўрнини бўшатиб бериши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Учинчи чорак натижалари фақат ноябрда эълон қилинади, аммо ҳозирда кўплаб инсайдерлар бир пайтлар энг йирик уяли алоқа операторининг бозор улушининг янада пасайишини тасдиқламоқда. Ва бош директорнинг йўқлиги (Афониннинг ўрнига номзод ҳали аниқ эмас) компаниянинг мавқеини яхшилаши эҳтимолдан йироқ.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа компаниялари 1 ноябрдан янгича яшай бошлайдилар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!