Beeline Uzbekistan яна бош директорсиз қолдими?

  •   DiMaX
  •  992
  •  11.03.2021 15:08

Beeline Uzbekistan яна бош директорсиз қолдими?

2020 йилнинг октябрида Beeline Uzbekistan бош дирeктори Сергей Афонин муддатидан аввал ишдан олинган эди. Куни кеча эса ушбу лавозимга 2021 йил 15 мартдан Арташес Давтян тайинлангани маълум бўлган. Лекин...

ЎҚИНГ: Beeline абонентлари учун ажойиб янгилик!

Beeline’нинг бош директори лавозимига тайинланиб бўлган Арташес Давтян ҳали Тошкентга етиб келмасданоқ ўз лавозимидан воз кечган. Бу тўғрида UZZOOM нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Голландиянинг VEON телекоммуникация холдинг компанияси Gillette, PepsiCo ва Маrs ширкатларида тажрибага эга топ-менежер Арташес Давтянни Unitel МЧЖ раҳбари этиб тайинлаганини эълон қилган эди. Бироқ, бугунги кунда компаниядаги манбалардан маълум бўлишича, янги бош директор Beeline’да ишлашни кутилмаган тарзда рад этганлиги сабабли унинг ташрифи бекор қилинган.

Unitel МЧЖга қарши олиб борилган терговлар тўғрисидаги маълумотлар раҳбарнинг чекинишига сабаб бўлганми, йўқми, номаълум, аммо нима бўлганда ҳам ушбу тайинланиш Beeline тарихидаги энг қисқа муддатли карьерага айланиши мумкин. Айни пайтда VEON ўз сайтидан ҳафта бошида Давтяннинг тайинланиши ҳақидаги оммавий ахборот воситалари томонидан кенг тарқатилган пресс-релизни олиб ташлаган.

ЎҚИНГ: Оператордан ҳар ойда 1 гигабайт бонус олишни истайсизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!