Beeline “Ўзингга мос Galaxy танла” акцияси билан бонусли дақиқалар, SMS ва Интернет тақдим этади

Beeline “Ўзингга мос Galaxy танла” акцияси билан бонусли дақиқалар, SMS ва Интернет тақдим этади

Beeline алоқа оператори “Ўзингга мос Galaxy танла” акцияси бошлангани ҳақида хабар беради, мазкур акция доирасида Samsung Galaxy J1, Galaxy J1 Ace, Galaxy J1 Mini, Galaxy J2, Galaxy J3, Galaxy J5, Galaxy J7  смартфонларини ҳарид қилган абонентларга тармоқ ичида ҳар ой 500 дақиқа ва 500 SMS, шунингдек 500 Мб Интернет уч ой давомида бонус сифатида тақдим этилади. Galaxy A3, Galaxy A5, Galaxy A7 моделли смартфонлар ҳарид этилганда эса ҳар ой тармоқ ичида 1000 дақиқа ва 1000 SMS, шунингдек 2000 Мб 3 ой давомида бонус сифатида тақдим этилади.

Beeline‘дан бонусга эга бўлиш учун:

  1. Смартфон ҳарид қилинган чоғида сотувчи тўлдириб муҳр урилган кафолат талонини берганига амин бўлиш лозиш;
  2. Beeline промо-нуқтасидаги промоутерга ҳарид қилинган девайс ва кафолат талонини кўрсатиш лозим;
  3. Beeline вакилидан маҳсус муҳр ва кафолатли бонусларни олиш учун купон олиш лозим.

Акция 2016 йилнинг 15 ноябрь ойига қадар давом этади. Акция амал қилиш муддатида смартфон ҳарид қилган абонентлар 2016 йилнинг 1 декабрь кунига қадар Beeline офисларидан бирига бонусларни олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Купон олингач, компаниянинг Марказий офисига паспорт билан ташриф буюриб, муҳрланган янги ҳарид қилинган девайс, сотувчи муҳри урилган кафолат талони ва промоутерлар томонидан берилган Beeline купонини тақдим этиш лозим. Хизмат ёқтирилган чоғда бонуслар янги ёқилган, ёки аввалдан мавжуд бўлган рақамга берилади. Қайта рўйҳатдан ўтиш ёки ишлатилган телефонлар учун бонуслар тақдим этилмайди.

Қўшимча маълумот ва совринли купонларни тақдим этувчи промо-нуқталарнинг манзили билан Beeline сайти орқали танишиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!