Beeline “Ўзингга мос Samsung танла” акцияси бонусли 4G Интернет тақдим этади

Beeline “Ўзингга мос Samsung танла” акцияси бонусли 4G Интернет тақдим этади

Beeline алоқа оператори «Ўзингга мос Samsung танла» акцияси бошлангани ҳақида хабар беради, мазкур акция доирасида Samsung Galaxy J серияси: J710F, J510F, J730, J530, 2016 ва 2017 йилларнинг A серияси: A3, A5, A6 вa S серияси: S8, S7, S7 edge, S6 edge смартфонларини ҳарид қилган абонентларга уч ой давомида қуйидаги бонуслар тақдим этилади: барча йўналишлар учун 2 Гб трафик ва TAS-IX учун 10 Гб интернет-трафик.

Beeline‘дан бонусга эга бўлиш учун:

  1. Смартфон ҳарид қилинган чоғида сотувчи тўлдирилиб муҳр урилган кафолат талонини берганига амин бўлиш лозиш;
  2. Samsung промо-нуқтасидаги промоутерга ҳарид қилинган девайс ва кафолат талонини кўрсатиш лозим;
  3. Промоутердан маҳсус муҳр ва кафолатли бонусларни олиш учун купон олиш ва Beeline Uzbekistan иловасини смартфонга ўрнатиш лозим.

Акция 2017 йилнинг 15 август ойига қадар давом этади. Акция амал қилиш муддатида смартфон ҳарид қилган абонентлар 2017 йилнинг 31 август кунига қадар Beeline офисларидан бирига бонусларни олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Купон олингач, компаниянинг Марказий офисига паспорт билан ташриф буюриб, муҳрланган янги ҳарид қилинган девайс, сотувчи муҳри урилган кафолат талони, смартфонга ўрнатилган Beeline Uzbekistan иловаси ва промоутерлар томонидан берилган Beeline купонини тақдим этиш лозим. Хизмат ёқтирилган чоғида бонуслар янги ёқилган, ёки аввалдан мавжуд бўлган рақамга берилади. Қайта рўйҳатдан ўтиш ёки ишлатилган телефонлар учун бонуслар тақдим этилмайди.

Акция Тошкент шаҳрининг “Bir Oy” тариф режаси абонентлари учун амал қилади. Қўшимча маълумот ва совринли купонларни тақдим этувчи промо-нуқталарнинг манзили билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://beeline.uz/tashkentskaya-obl/customers/actionsall/details/akciya-viberi-svoy-samsung-s-4g-ot-beeline/

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!