Beeline яна олтита сайтга киришни бепул қилди!

  •   DiMaX
  •  2242
  •  18.04.2020 17:01

Beeline яна олтита сайтга киришни бепул қилди!

Эсласангиз керак – 2020 йил 18 мартдан Beeline ўз абонентларига қатор янгиликлар сайтларини бепул қилган, кейин эса Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) ҳам ўз абонентларига шундай имкониятни тақдим этган эди. Шунингдек, Ucell ҳам таълим ва ахборот сайтларини нархлашсиз тақдим этишини эълон қилган, кейинроқ эса «Ўзбектелеком» ҳам ўзининг симли интернет (Uzonline) ва мобил алоқа (Uzmobile филиали) абонентлари учун кўп имтиёзлар берган.

ЎҚИНГ: Beeline TV’даги 60 дан ортиқ телеканалларга бепул кириш муддати узайтирилди!

Бугун жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус пандемиясига қарши мамлакатимизда ҳам қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, Beeline компанияси 17 апрелдан бошлаб бепул таълим ахборот манбалари рўйхатини янада бойитганини маълум қилди.

Эндиликда ушбу уяли алоқа оператори абонентлари қуйидаги манбалардан ҳам бемалол фойдаланишлари мумкин:

  • Ўқув фанлари бўйича видеодарсларhttps://tube.edu.uz;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг электрон таълим платформалариhttps://dist.edu.uz ва https://mt.edu.uz;
  • Бош илмий-методик маркази веб-порталининг манбалари: олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагогларнинг электрон портфолио тизими (https://pf.bimm.uz), электрон кутубхонаси (https://lib.bimm.uz) ва мониторинг электрон тизими (https://mt.bimm.uz).

Биз ўз абонентларимиз учун энг қулай шароитларни яратиш ниятида, уйда ўтказиладиган вақт фойдали ва қизиқарли бўлиши учун, керакли маълумотларни олишга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: IT-йўналишлар бўйича бепул видеодарсларга марҳамат!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!