“Buzton” МЧЖ ҚК Бош директори истеъфога чиқмоқда

“Buzton” МЧЖ ҚК Бош директори истеъфога чиқмоқда

“Beeline” алоқа оператори “Buzton” МЧЖ ҚК Бош директори Ораз Абдуразаков диққат-эътиборини ўз нашриёт лойиҳаларини амалга оширишга қаратган ҳолда 19 июлдан ўз иш фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида хабар беради.

“Бу қарорга келиш мен учун осон бўлмади, бироқ мен бунинг тўғри эканига ишонаман. Сўнгги йилларда мен вақтимни карера билан  ёзувчилик орасида бўлишга мажбур бўлдим, шунинг учун танлов қилиш вақти келди ва мен танлдим. Бир неча кун аввал “Эксмо” нашриётида “Дaртанян қиличи, ёки Бир йил ўтгач” романим нашр этилди, ва мен бизнесдан бир озга бўлса ҳам кетиш учун ўзимга берган муддатимнинг энг сўнгги вақти эди. Келгуси ойларда адабий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, янги китобни тарғиб қилиш устида ишламоқчиман. Мен “Buzton” жамоасига йиллар давомидаги фаолият учун ва раҳбар сифатида биринчи кундан сўнгги кунгача доимий қўллаб-қувватлашни ҳис қилганим учун ўз миннатдорчилигимни билдираман”, – деди Ораз Абдуразаков. 

Воқеани шарҳлар экан, “Ўзбектелеком” АК Бош директори Назиржон Хасанов шундай деди: “Buzton” ҚКнинг асосчиларидан бири сифатида мен бундай тажрибали менежер билан хайрлашишдан афсусдаман. Умид қиламанки, Ораз телекоммуникация соҳасини абадий тарк этмайди, чунки соҳа бундай кучли мутахассисларга муҳтож. Мен чин қалбимдан Оразга янги ижодий чўққиларни забт этишини тилаб қоламан, биз эса ўз ҳамкасбимизнинг муваффақиятларини диққат билан кузатиб борамиз”.

Шу билан бирга, Ораз 2008 йил декабр ойидан бери эгаллаган “Unitel” МЧЖ нинг ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўйича директори лавозимини ҳам бўшатмоқда.

“Ўн йилдан зиёд вақт мобайнида мен “Beeline” бренди билан шуғулландим. Компания билан биргаликда етакчиликга қаратилган мураккаб, аммо қизиқарли йўл босиб ўтдим. “Unitel”нинг бугунги кунда бозорда кучли позицияга эгалиги, шунингдек, соҳанинг энг йирик инвестори ва технологик етакчи эканидан хурсандман. “Beeline” номидан  Ўзбекистонга 3G, 4G ва 5G технологиялари, шунингдек, ҳайратланарли ижтимоий лойиҳаларни тақдим қилганим мен учун катта шарафдир. Асосийси, компанияга ривожланиш темпини ва ўз абонентларига бўлган садоқатини сақлаб қолишни тилаб қоламан”, – деди Ораз Абдуразаков.

“Unitel” МЧЖ бош директори Сергей Афонин: “Мен Ораздан  жамоаси билан биргаликда “Beeline” нинг ҳозирги ижобий қиёфасини шакллантиргани учун жуда миннатдорман. Бизнинг корпоратив алоқаларимиз унинг кундалик фаолияти билан чамбарчаз боғлиқдир ва мен уларни шундай юқори даражада сақлаб қолинишига умид қиламан. Бундан ташқари, мен бевосита Оразнинг ҳукумат, парламент ва регулятор ўртасида барқарор конструктив мулоқотни ўрнатишдаги ўзига хос хизматларини алоҳида таъкидлашни истардим, шунингдек Оразга ёзувчилик соҳасида муваффақиятлар тилайман”.

ЎҚИНГ: Қўшни мамлакатда барча йирик қидирув сайтлари блокланди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!