Beeline’га бош дирeкторни Грузиядан олиб келишяпти

  •   DiMaX
  •  518
  •  15.03.2021 18:10

Beeline’га бош дирeкторни Грузиядан олиб келишяпти

Ўтган йилнинг октябрида Beeline Uzbekistan бош дирeктори Сергей Афонин муддатидан аввал ишдан олинган эди. Яқинда эса ушбу лавозимга 2021 йил 15 мартдан Арташес Давтян тайинлангани маълум бўлган. Лекин у ҳатто Тошкентга келмасдан ҳам истеъфога чиқди.

ЎҚИНГ: Beeline Uzbekistan яна бош директорсиз қолдими?

Арташес Давтян ўрнини Unitel МЧЖ бош директори лавозимида ким эгаллаши маълум бўлди, деб ёзади UZZOOM.

Уяли алоқа компанияси раҳбари лавозимига янги номзод – Beeline’ни Грузияда 2017 йилдан бери бошқариб келаётган Польша фуқароси Анджей Малиновский бўлди. Таҳририятнинг маълумотига кўра, Ўзбекистонга келган топ-менежер FMCG ва электрон тижорат соҳаларида бой тажрибага эга.

Ўзбекистонда Анджей Малиновский олдида сўнгги икки йил ичида абонентларнинг кўп сони кетиши билан боғлиқ бўлган салбий тенденцияни тугатиш вазифаси турибди. Эслатиб ўтамиз, аввалги бош директор – Сергей Афонин даврида Beeline икки миллионга яқин абонентини йўқотиб, республикада уяли алоқа бозори етакчисидан учинчи рақамли операторга айланди.

ЎҚИНГ: Beeline абонентлари учун ажойиб янгилик!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.