Beeline'нинг янги ва ҳамёнбоп тарифлари билан танишинг

Beeline'нинг янги ва ҳамёнбоп тарифлари билан танишинг

Unitel МЧЖга қарашли ва айни дамда Ўзбекистондаги ягона хусусий мобил оператор бўлиб турган «Beeline Ўзбекистон» яқинда ўзининг «Янги Хит» тариф режалари линейкасини тақдим қилди.

Линейка доирасида 17 777 сўмдан 59 999 сўмгача бўлган жами тўртта тариф мавжуд бўлиб, айтиш мумкинки, улар анчайин ҳамёнбоп. Аҳамиятлиси, «Янги Хит» тариф режаларидан бирига уланишингиз билан дастлабку уч ойлик абонент тўловини чегирмали нархда тўлайсиз.Арзонидан бошласак. «ХИТ» тариф режаси доирасида Beeline сизга ойига 17 777 сўм эвазига ойлик 30 SMS, тармоқ ичида 300 ва Ўзбекистон бўйлаб 300 дақиқа ва интернетнинг барча йўналишларига 1000 МБ тақдим этади. Тарифга ўтиш бепул, аммо балансингизда минимал 18 027 сўм бўлиши талаб қилинади. Тарифга улангандан бошлаб дасткабки уч ойлик абонент тўлови ойига 16 000 сўмни ташкил қилади.

Ресурслар пакети тугаганидан сўнг, хизматларнинг тарифланиши қуйидагича бўлади:
•Тармоқ ичида чиқувчи қўнғироқлар: 100 сўм/дақ.;
•Бошқа йўналишларга чиқувчи қўнғироқлар: 125 сўм/дақ.;
•Маҳаллий SMS нархи: 100 сўм/SMS;
•Интернет трафик нархи: 630 сўм/МБ.

Тарифга ўтиш учун *110*36# USSD сўровини юборинг.«Супер ХИТ» тарифига ўтамиз. Бунда сиз ойига 33 333 сўм тўлаб 400 SMS, Ўзбекистон бўйлаб 1000 дақиқа ва 4000 МБга эга бўласиз. Тарифга ўтиш бепул, уланиш учун балансингизда камида 33 583 сўм бўлиши керак. Дастлабки учта абонент тўлови ойига 30 000 сўм.

Ресурслар пакети тугаганидан сўнг, SMS, дақиқа ва МБлар нархи қуйидагича бўлади:
•Тармоқ ичида чиқувчи қўнғироқлар: 100 сўм/дақ.;
•Бошқа йўналишларга чиқувчи қўнғироқлар: 125 сўм/дақ.;
•Маҳаллий SMS нархи: 100 сўм/SMS;
•Интернет трафик нархи: 630 сўм/МБ.

Тарифга *110*37# USSD сўрови орқали уланиш мумкин.«МEГА ХИТ» тарифига уланиш билан эса ойига 44 444 сўм эвазига қуйидагиларга эга бўласиз:
•Ўзбекистон бўйлаб 1000 SMS;
•Ўзбекистон бўйлаб 1000 дақиқа;
•Барча йўналишларга 6000 МБ.

Мавжуд абонентларга тарифга ўтиш учун ҳисобдаги минимал маблағ миқдори: 44 469 сўм. Уланиш нархи: 0 сўм. Дасткабки учта абонент тўлови нархи: 40 000 сўм/ой.

Лимитдан ташқари хизматларнинг тарифланиши:
•Тармоқ ичида чиқувчи қўнғироқлар: 100 сўм/дақ.;
•Бошқа йўналишларга чиқувчи қўнғироқлар: 125 сўм/дақ.;
•Маҳаллий SMS нархи: 100 сўм/SMS;
•Интернет трафик нархи: 630 сўм/МБ.

Тарифга ўтиш USSD сўрови: *110*38#.Жуда кўп интернет керак бўлганлар учун эса «ТОП ХИТ» бор. Ойига 59 999 сўм эвазига барча тармоқларга 12 000 МБ, Ўзбекистон бўйлаб 5000 дақиқа ва SMS ушбу тариф доирасида тақдим қилинади. Чегирмали учта абонент тўлови: 55 000 сўм.

Тариф режаси пакерларидан ташқари кўрсатилган хизматларнинг тарифланиши:
•Тармоқ ичида чиқувчи қўнғироқлар: 100 сўм/дақ.;
•Бошқа йўналишларга чиқувчи қўнғироқлар: 125 сўм/дақ.;
•Маҳаллий SMS нархи: 100 сўм/SMS;
•Интернет трафик нархи: 630 сўм/МБ.

Уланиш учун балансда камида 60 249 сўм бўлиши сўралади, уланиш бепул. Тарифга ўтиш учун қурилмангиздан *110*39# USSD сўровини теринг.

Агарда тарифингиз бўйича тақдим қилинган дақиқа, SMS ва трафик тугаса «Перезагрузка» хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

«Перезагрузка» хизматини ёқтириш орқали, тариф режангиз бўйича тақдим этиладиган дақиқа, SMS ва МБ тўпламларини муддатидан аввал олишингиз мумкин.
«Перезагрузка» хизматнинг нархи ҳар бир сўров учун - 2000 сўм.

Хизматни улаш учун ҳисобда тарифга уланиш суммасининг минимал миқдори ва «Перезагрузка» хизматининг нархи 2000 сўм бўлиши керак.

«Перезагрузка» хизмати уланганда ҳисобдан хизмат нархи - 2000 сўм ва тариф режа бўйича абонент тўлови ечилади. Сўнг тарифга киритилган дақиқа, SMS ва МБ пакетларининг миқдори тўлиқ ҳажмда берилади.

«Перезагрузка» хизмати ёқилганидан сўнг, аввал тақдим этилган дақиқалар, SMS ва МБ пакетларнинг қолдиғи куяди.

Янги тақдим этилган трафикнинг амал қилиш муддати ва абонент тўлови ечилишининг навбатдаги санаси абонент тўловининг охирги ечилиши санасидан бошлаб 1 ой муддат қилиб белгиланади.

Хизматга уланиш коди - *5#

*****

«Янги Хит» тариф режалари серияси доирасидаги пакетлар қолдиғини текшириш учун USSD сўровлар:
•Дақиқалар қолдиғини текшириш: *106#
•SMS қолдиғини текшириш: *105#
•МБ қолдиғини текшириш: *103#

ЎҚИНГ: UzMobile'нинг қўпол, Beeline'нинг таъмагир оператори билан суҳбатлашдик

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!