Бегона тўлқинлар маълумот узатиш сифатини бузадими?

  •   Saroy
  •  1237
  •  07.06.2018 11:25

Бегона тўлқинлар маълумот узатиш сифатини бузадими?

Кўпчилигимиз интернет каналига симсиз уланаётганимизда асосий каналнинг интернетга чиқиш тезлиги қандайдир икки мегабитгача тушиб кетиши ҳолатларига дуч келганмиз. Бу эса, қулай сёрфинг қилишга, айниқса, онлайн-видео кўришга имкон бермайди. Бундай шароитда кўнгилочар сайтларда  гифки юкланишининг охири кўринмайди, яъни узоқ муддатга чўзилиб кетади, онлайн ўйинлардаги юқори пинг эса  ўйинда ғолиб бўлиш имкониятини йўққа чиқаради. Натижада, оғир меҳнатдан кейин, уйга келиб маза қилиб дам олиш ўрнига, фақат ортиқча асаббузарликни орттириб оласиз. Қуйидаги ҳикоямиз ушбу муаммонинг юз бериши сабаблари ҳамда унга қарши кураш йўллари ҳақида.

Биринчи миш-миш: эфирнинг бандлиги алоқанинг сифатига таъсир кўрсатади

Тасаввур қилинг, уйга ишдан чарчаб келдингиз, қўлингизга планшет ёки ноутбук олиб янги бир кино кўрмоқчисиз. Аммо, аслида бу ишни ёлғиз сиз қилаётганингиз йўқ. Бу вақтда қўшнилар ҳам ишдан қайтган бўлади ва улар ҳам симсиз тармоқлардан фаол фойдалана бошлайди. Натижада – юклаш тезлиги сониясига икки мегабайт нуқтада қотиб қолади, онлайн-томошани буферлаштириш кўп вақтни олади. Буларнинг барчасига айбдор – эфирнинг бандлиги. Буни барчага таниш Wi-Fi Analyzer дастури тасдиқлаши мумкин.   

Скриншотдан кўриниб турибдики,  смартфонга қўшилган тармоқдан ташқари (барча тестлар  Honor View 10 да ўтказилди), гаджетингиз яна ўнлаб ҳар хил тармоқларни кўриб туради. тезлигини ўлчаб кўрайликчи:

Кимгадир бундай натижа ёмон кўринмаслиги мумкин, лекин бу, смартфоннинг имкониятлари  ва уланиш нуқталари учун ҳали ҳаммаси эмас. Эҳтимол,  у  Wi-Fi каналини алмаштиришга ёрдам берар, лекин каналларнинг бандлиги даражасини баҳолаш учун бизга Wi-Fi Analyzer  ёрдам беради.

 

Кўриб турибсизки, барча каналлар охиригача юкланган, каналдан каналга ўтказиш тезлиги ҳеч ошмаяпти, дастур орқали баҳоланган битта юлдуз, уч юлдузли каналга бермайди.  Фақат бундан тўлиқ юкланмаган ўн тўртинчи канал мустасно бўлиши мумкин. Хўш, 5 ГГц да аҳвол қандай, кўрайликчи.

 

Кўриниб турган диапазонда бор-йўғи битта нуқта! Симсиз тармоқни алмаштириш тезлигини яна бир бор текширамиз.   

Натижалар кишини ҳайрон қолдиради. Тезлик бундан ҳам юқори бўлиши мумкин эди, лекин биз шундоғам провайдердан қанча мумкин бўлса шунча тезликни танлаганмиз.

Миш-мишлар тасдиғини топди: ўлчовдан кўриниб турибдики, эфирнинг бандлиги Wi-Fi сифатига ҳақиқатан ҳам кучли таъсир ўтказади. Умуман олганда, симсиз тармоқлар бир-бирига ҳалақит бераётганда нега бу ҳолат юзага келади? Биринчи скриншотга эътибор қаратинг: Унда Wi-Fi каналининг ҳар бири бир йўли  бир нечта уланиш нуқталари орқали фойдаланилмоқда. Гап шундаки, 2,4 ГГц диапазонидаги ҳар бир канал 22 МГц кенглигига эга, қўшни каналлар орасидаги марказий частоталар масофаси атиги  5 МГц ни ташкил этади. Бундай бўлиниш аслида узоқ 1997 йилда қўллана бошланган эди, ўшанда у етарли ва асосли бўлиб кўринганди-да. Натижада, Wi-Fi’нинг учта канали ҳам  (биринчи, олтинчи ва ўн биринчи) бир-бири билан ўзаро кесишмайди, бу қуйидаги расмда ҳам яхши кўриниб турибди.   

Яъни, агар смартфонингизнинг кўриш радиуси атиги учта нуқтада бўлганда эди, улар бир-бирига қарийб, ҳалақит бермасмиди, симсиз тармоқнинг тезлиги эса энг юқори бўлган бўларди. Афсуски, бундай бўлмайди: бизнинг ҳолатда нуқталарнинг сони ўнтадан ошиб кетган бўларди ва ажратилган каналлар ҳаммасига етмаган бўларди. 5 ГГц диапазонида ушбу камчиликлар тўлиқ бартараф этилмаган, лекин  20 МГц кенгликдаги кўплаб ёпилмайдиган каналларга эга бўлади, ушбу частоталарнинг радиотўлқинлари кам кириб бориш имкониятига эга, бу эса, кўп квартирали уйларда устун томонларини намоён қилади: гаджетлар қўшнилар тармоғини кам кўради.  

Навбатдаги миш-миш: микротўлқинли печлар ва ойналар алоқа сифатига таъсир кўрсатади

Уй Wi-Fi’нинг паст тезлигига нафақат эфирнинг тўла банд бўлиши, балки  микротўлқинли печ ва ойна ҳам салбий таъсир кўрсатади. Буни мустақил равишда текшириб кўришга қарор қилдик. Хўш, ҳақиқатан ҳам рўзғорга керак бўлган ушбу матоҳлар алоқа сифатини бузадими?

Келинг микротўлқинли печдан бошлаймиз. Кўпчиллик микротўлқинли печлар 2,45 ГГц частотада ишлайди.  Ушбу частота амалда стандартга айланган ва қатор параметрлардан келиб чиқилган ҳолда танланган, масалан, микротўлқин таом ичига етарлича кириб боришидан тортиб, магнетрон тузилишининг ўзига хослигигача. Ушба частотанинг  802.11b/g/n стандартидаги Wi-Fi тармоғи ишлайдиган 2,4–2,5 ГГц диапазони билан тўғри келишини сезиш унчалик қийинчилик туғдирмайди.  Тўғри, агар маиший нуқтанинг энг юқори қуввати 100 мВт билан чекланса, микротўлқинли печ 500-700 Вт’ни осонгина чиқаради. Албатта, ушбу қувватнинг катта қисми печнинг ўзига ўрнатилган ҳимоя туфайли ўчади, лекин қолган микротўлқиннинг ўзи ҳам роутерни тўлиқ ўчириб қўйишга етиб ортади. Биз ўтказган тажрибада қўшиб қўйилган микротўлқинли печ ёнида турган смартфонда маълумот узатиш тезлиги 25 маротаба пасайиб кетди. Агар микратўлқин 5ГГц диапазонли бўлганда эди қўрқадиган жойи бўлмасди. 

Ойна ёки бошқа метал буюмларга келсак, масалан фольга бўладими ёки оддий кострюлми, улар ҳам радиотўлқинларни оптик диапазонли тўлқиндан асло кам қайтармайди.   Шунингдек, ушбу ҳолатда 5 ГГц частота полосасида ишлаётган тармоқларга яна ҳам ёмон бўлади, чунки, ушбу частотадаги радиотўлқинларнинг ўз-ўзича кириб бориш имконияти жуда паст. Қуйидаги скриншотларда сигнал қувватини шкафнинг ойнали эшиги қаршисида қандай тарқалиши ҳамда шу заҳотиёқ унинг орқа томонида қандай тарқалиши солиштириб кўрилади.   

 

Фарқ жуда катта эканлиги маълум бўлди: 2,4 ва 5 ГГц учун 14 ва 16 дБм (децибел-милливатт). Бу рақамлар сигнал қувати етарли нуқтадан қарийб, 31 марта тушиб кетишига мос келади.

Миш-мишлар тасдиқланди: микротўлқинли печлар ва метал буюмлар, ойналар Wi-Fi сигналининг сифатига сезиларли даражада путур етказар экан. Агар микротўлқиндан ҳимояланишнинг имкони бўлса, масалан 5 ГГц га ўтиб. Аммо барибир, етарли нуқта билан мижоз қурилмаси ўртасида  ойнанинг бўлмаслиги ҳақида жиддий ўйлаб кўриш керак.

Яна бир миш-миш: Bluetooth-қурилма Wi-Fi ва LTE орқали маълумот узатиш тезлигига таъсир қилади

Агар бундан 10 йилча бурун кўпчиллигимиз Bluetooth’ни файлларни узатиш учун онда-сонда қўшган бўлсак, ҳозирга келиб кўпчиллик ушбу радиоинтерфейс’ни умуман ўчирмайди. Ушбу протокол бўйича смарт-соатлар ҳам, гарнитурлар ҳам, фитнес-трекерлар ва бошқа гаджетлар ҳам ишлайди, улар ҳар доим смортфон билан ахборотларни алмашиб туради. Шунингдек, мазкур «мовий тиш» кўп ҳолларда Wi-Fi  тезлигининг тушиб кетишига сабабчи, деб қаралади. Келинг, буни ҳам текшириб кўрайлик.

Тажрибани амалга ошириш учун бошқа смартфонни симсиз қулоқчинга уладик ва  мусиқа қўйдик, улар орасига жойлашиб олган  Honor View 10 да бизга яхши таниш бўлган Speedtest.   1

 

Юклаш тезлигининг тушиб кетишини жуда ёмон дейиш мумкин эмас, гарчи у анчайин сезиларли бўлса-да, аммо қайтариб беришдаги тезлик қарийб, икки баробарга тушиб кетди. Тажрибани яна бир бор ўтказамиз, фақат бу гал смартфонда мусиқа ҳам қўямиз, тезлик тестини ҳам ўлчаймиз. 

Бу сафар алоқа сифати жуда сезиларли равишда ёмонлашди: Юклаш тезлиги 17 баробарга тушиб кетди. Бу миш-миш ҳам, аслида  ҳақиқат экан. Энг қизиқ жойи, 5 ГГц диапазоннинг ҳам тезлиги  Bluetooth билан бир вақтда ишлаётган чоғда пасайишга мойил бўлади.   

Нега бундай бўляпти? Сабаб худди микротўлқинли печдаги ҳолат билан бир хил: Bluetooth ва Wi-Fi бир хил лицензия талаб этиладиган  2,4 ГГц диапазонида ишлайди. Узаткичларнинг бир вақтнинг ўзида битта частотада ишлаши натижасида, интерференция юзага келиши турган гап: Бир тўлқин иккинчи тўлқинга қўшилиб кетади ва бир-бирига халақит беради, бу эса шубҳасиз, алоқа сифатига салбий таъсир ўтказади.

Сигнал манбаларининг бир бирига халақит бериши нафақат, бир частотада юз беради, балки бу ҳолат турли частоталарда ҳам кузатилиши мумкин. Айниқса, бундай ҳолат икки манба узлуксиз ишлаётган бўлса ва бир-бирига жуда, масалан смартфон  яқин жойда турган бўлса яққол намоён бўлади. Тўғри, аниқ вазифани ҳал этиш ҳолатида, мусиқа эшитаётган чоғда тезликнинг  60 Мбит/с’гача тушиб кетишини сезишингиз қийин, шундай экан  5 ГГц частота йўлагига ўтиб олиш Bluetooth билан ишлаётган чоғда Wi-Fi тезлигининг тушиб кетиши муаммосини муваффақиятли равишда ҳал этади.

Бундан ташқари, Bluetooth орқали мусиқа эшитиш  ҳатто, маълумотларни LTE-тармоқлари орқали юклаш тезлигига ҳам таъсир қилиши мумкин. Биз ўтказган тестда тезлик фарқи 10 Мбит/с’ ни ташкил этди, бу унчалик ҳам кам эмас. 

 

Хулоса

2,4 ГГц частотали диапазоннинг маълумотларни симсиз узатиш учун мўлжалланган турли қурилмаларда кенг қўлланилиши, аслида маълумотларни узатиш тезлиги билан шундай тармоқларнинг таъсир этиш радиуси ўртасидаги мақбул бўлган мувозанатга асосланган. Бироқ  Wi-Fi ва Bluetooth қанчалик кўп оммалашган сари, аввал бошда устун бўлиб кўринган жиҳатлар энди камчиликка айланиб қоляпти. 2,4 ГГц радиотўлқинларнинг кириб бориш қобилияти юқорилиги шу даражага  олиб келдики, кўп квартирали уйларнинг камида ярми симсиз тармоқдарни ўзаро интерференциялаштира олади, Улардан ташқари, тармоқ тезлигига Bluetooth-қулоқчин ҳам сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Бахтимизга, юқорида қайд этилган муаммоларнинг аксарияти 5 ГГц частотасига ўтиш йўли билан ҳал этилади, чунки ушбу частота нафақат қишлоқларда, балки шаҳарларда ҳам бўш турибди. Ҳатто, барча бирданига ушбу частотага ўтган тақдирда ҳам 2,4 ГГц муаммоси кузатилмайди, чунки, ушбу полоса бир-бири билан кесишмайдиган кўп каналларга эга, кириб бориш қобилияти паст бўлгани учун ёнма-ён жойлашган квартиралар ёки қаватлар орасида тармоқларнинг бир-бирига ҳалақит беришига йўл қўймайди.