Беҳуда қувонманг: «Ўзбектелеком» абонентларни SMS-спамдан огоҳлантирмоқда

  •   DiMaX
  •  1189
  •  26.03.2020 13:45

Беҳуда қувонманг: «Ўзбектелеком» абонентларни SMS-спамдан огоҳлантирмоқда

Бугунги кунда юртимизда турли бефойда хабарлар – SMS-спамлар ҳам тарқалмоқда. Жумладан, UZTELECOM ўзининг мобил алоқа (Uzmobile филиали) абонентларини шундай спамдан огоҳлантирди.

ЎҚИНГ: Карантин даврида интернет ва телефон билан боғлиқ саволларга АКТ Вазирлиги жавоб берди

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси мурожаатида шундай дейилади:

Ҳурматли «Ўзбектелеком» АК мобил алоқа абонентлари!

Агар сиз қуйидаги мазмундаги SMS хабар қабул қилсангиз:

«Ertaga Uzmobile-ni tug'ilgan kuni shuni 20 odamga jo'nating va sizga 700 daqiqa 20 Gb beradi. Jo'natib bo'lsangiz *107# terib tekshirib ko'ring», – илтимос, ишонманг.

Бу – мобил алоқа оператори фаолияти билан боғлиқ бўлмаган спам ҳужумидир. Эҳтиёт бўлинг ва SMSда кўрсатилган шартларни бажарманг! Амалга оширилаётган акциялар ҳақидаги барча ишончли маълумотлар фақат компаниянинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилинади.

Тушунганингиз учун раҳмат.

ЎҚИНГ: Интернет икки ой текин бўладими? «Ўзбектелеком» аниқлик киритди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!