Беҳуда вақт сарф қилинган: F-35 қирувчи самолётининг жанговар дебюти танқидга учради

  •   Saroy
  •  1052
  •  04.10.2018 14:59

Беҳуда вақт сарф қилинган: F-35 қирувчи самолётининг жанговар дебюти танқидга учради

Американинг National Interest  нашри муаллиф-экспертларини бешинчи авлод энг қиммат самолётлари қандайдир қурол-яроғ омборларига бомба ташлаш учун ишлатилаётгани ҳайрон қолдирмоқда. Маълум бўлишича, нархи 115 миллион доллар турадиган кўринмас самолёт Афғонистондаги яширин омборни йўқ қилиш учун ишлатилган.

Хабарда қайд этилаётган F-35B самолёти  Араб денгизининг қандайдир ҳудудидан парвоз қилиб, ердаги стратегик нишонни йўқ қилиш учун фақат бир томонга қараб 1600 километр масофани учиб ўтган. Нишон миналаштирилган қурол-яроғ омбори бўлган. Унга қуриқликдаги қўшинлар етиб боролмагани учун раҳбари ҳаво зарбасини сўраган. Ҳаво зарбаси бир йўла икки марта амалга оширилган. Уларнинг бири GBU-12 (нархи 19 000 доллар) бомбаси, иккинчиси GBU-32 JDAM (нархи 22 000 доллар) бомбаси.

Зарба бериш учун 1600 километрлик масофани босиб ўтар экан, демак жанговар самолёт у томонда парвоз қилганда ҳам, қайтишда ҳам ҳавода ёқилғи олишга тўғри келган. Муаллифларнинг ғашини келтиргани шуки, бундай ҳолатда нега энг қиммат самолётнинг хизматидан фойдаланилган. Чунки бундай зарбаларни бериш  учун Боғром аэродромида кўплаб учувчисиз учар қурилмалар ҳамда учувчи бошқарадиган жанговар самолётлар етарли-ку. Наҳотки, америкаликлар ҳақиқий жанговар вазифалардан қўрқади, дейилади ушбу хабарда.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!