«Бели бақувват» Galaxy A03s кутилганидан паст нархда чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  2521
  •  17.08.2021 09:48

«Бели бақувват» Galaxy A03s кутилганидан паст нархда чиқяпти!

Яқинда Samsung компанияси янги – Galaxy A03s русумли смартфонини Geekbench сервисида текшириб кўрган эди. Жанубий кореялик техногигант уни августда намойиш этиши ҳақидаги гап-сўзлар рост, шекилли, чунки...

ЎҚИНГ: 5000 мАс батареяли Galaxy A03s аллақачон Samsung сайтига чиқди

91mobiles нашри аввалроқ Samsung Galaxy A03s моделининг асосий техник хусусиятларини эълон қилган эди, энди эса унинг нархлари ҳақида маълумот тақдим этди. Унга кўра, мазкур смартфон MediaTek Helio P35 процессори базасида тайёрланган бўлиб, сиғимдор – 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга. Samsung уни диагоналига 6,5 дюймлик, HD+ форматли экран, учталик (13 + 2 + 2 МП) бош ва 5 мегапикселлик олд камералар билан таъминлаган.

Европада ушбу қурилманинг базавий, яъни езкор/ички хотираси тегишлича 3/32 гигабайтлик варианти 150 евро нархида сотувга чиқиши айтилган эди. 91mobiles нашрига кўра, Ҳиндистонда унинг учун 11499 рупий миқдорида нарх белгиганган, бу эса 132 еврога тўғри келади.

Galaxy A03s смартфонининг иккинчи – 4/64 гигабайтлик вариантини эса «Филлар ўлкаси»да 12499 рупийга (тахминан 143 еврога) олиш мумкин бўлади.

Ўзбекистонда сотилаётган айрим Samsung Galaxy смартфонларининг август ойидаги нархларини эса мана бу ерда эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Янги смартфон Galaxy S21 Ultra’нинг «бурнини ерга ишқаб», уч карра рекордчи бўлди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!