«Бели бақувват» Realme смартфони Qualcomm-версияда, MediaTek чиплисидан ҳам арзон чиқди!

  •   DiMaX
  •  744
  •  29.10.2020 11:06

«Бели бақувват» Realme смартфони Qualcomm-версияда, MediaTek чиплисидан ҳам арзон чиқди!

Oppo компаниясига қарашли Realme суббренди июлнинг охирида 6000 мА/соатлик батареяга эга бўлган илк смартфонини намойиш этган эди. 12 нанометрлик MediaTek Helio G35 процессори базасида тайёрланган, Realme C15 русумли мазкур қурилма аккумулятори 18 ваттлик тезкор қувватлана олади.

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Realme энди Ҳиндистонда ушбу смартфоннинг янги версияси – Realme C15 Qualcomm Edition моделини тақдим қилди. Номидан англашилиб турганидек, унда америкалик чипсознинг процессори қўлланган; аниқроғи – Snapdragon 460 процессори.

Смартфоннинг бошқа техник хусусиятлари ўша оригинал моделникидан фарқ қилмайди ва улар билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин.

Лекин энг қизиқ ва ёқимли жиҳати – янада тезкорроқ процессор базасига қурилган бўлса-да, Realme C15 Qualcomm Edition смартфони ўзининг оддий – MediaTek чипли версиясидан арзон нархга эга! Ҳиндистонда унинг тезкор/ички хотираси 3/32 гигабайтлик варианти тахминан 130 АҚШ долларига тенг нархда сотилмоқда; 4/64 гигабайтлиги эса 148 долларга баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, оддий – MediaTek процессорли Realme C15 смартфони Индонезияда 137 АҚШ долларига тенг нархда сотила бошлаган. Ҳиндистонда эса унинг 3/32 гигабайтлиги учун тахминан 135 долларга тенг нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Атиги 148 доллардан бошланувчи 5G-смартфонлар – Realme Q2, Q2 Pro ҳамда Q2i чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.