Бенчмаркларни алдовчи бу смартфон жуда тез сотиляпти!

  •   DiMaX
  •  1810
  •  21.06.2017 17:48

Бенчмаркларни алдовчи бу смартфон жуда тез сотиляпти!

Мобил дастурчилар ҳамжамияти – XDA Developers докладига кўра, OnePlus 5 смартфони синтетик тест пайтида Snapdragon 835 чипининг самарадорлигини сунъий ошириш механизмини қўллайди. Мутахассисларнинг фикрича, кундалик фойдаланиш пайтида смартфон бу қадар юқори даражадаги самарадорликни қўллаб-қувватлашга қодир эмас, деб ёзади PhoneArena нашри.

Ғирром ўйнаяпти…

One Plus’нинг янги флагмани ҳали кечагина тақдим этилган эди, бугун эса у билан боғлиқ можаро кўтарилмоқда. Аниқланишича, тест пайтида самарадорликни сунъий ошириш механизми Snapdragon 835 процессорининг саккизта ядросидан тўрттасини максимал – 1,9 ГГц частотада ишлашга мажбур этади. Оддий ҳолатларда эса частота смартфон бажараётган вазифаларга қараб ўзгариб туради.

Тадқиқотлар давомида XDA дастурчиларининг аниқлашларича, одатда вазифаларнинг фақат 24,4 фоизидагина ядролар максимал частотада ишлайди. Бенчмарк тестларида эса бу кўрсаткич тўрт бараварга ошади, аммо бу смартфоннинг кундалик ишлашини ҳаққоний акс эттирмайди.

Шунинг эвазига OnePlus 5 қурилмаси Snapdragon 835 чипида ишлайдиган барча смартфонлар орасида энг юқори кўрсаткичларни намоён этмоқда. У чиндан ҳам ўта тезкор ва замонавий смартфон, бироқ тестлардаги кўрсаткичлар ҳаққоний натижаларни акс эттирмаяпти.

Аммо бозори чаққон!

Айни пайтда, OnePlus муассисларидан бири – Карл Пей ўзининг Твиттерида ёзишича, OnePlus 5 бу компаниянинг «энг тез сотилаётган қурилмаси» бўлиб турибди:

Айтиш керакки, бу даъво фақат олдиндан берилаётган буюртмаларга асосланган. Чунки OnePlus 5 очиқ савдога ҳали 27 июндагина чиқарилади.

Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, мазкур флагман – OnePlus’нинг бугунги кундаги энг қиммат смартфонидир. Тағин, бунга унинг дизайни iPhone 7 Plus’га ўхшашлиги ҳам сабаб бўлаётган бўлиши мумкин.

Рақибларига келсак…

OnePlus 5 анчагина қаттиқ жангга киришаётир. Қаранг-да, унинг рақиблари қандай хусусиятларга эга:

Модель HTC U11 128GB Samsung Galaxy S8 LG G6 64GB Huawei P10 64GB Xiaomi Mi 6 128GB
Ўлчамлари 154x76x7.9 мм 149x68x8 мм 149x72x7.9 мм 145x69x6.98 мм 145x70x7.45 мм
Экран ўлчами ва сиғими 5.5″, 2560×1440 5.8″, 2960х1440 5.7″ 5.1″, 1920×1080 5.15″, 1920×1080
Дисплей тури Super LCD5 Super AMOLED IPS IPS IPS
Процессор Qualcomm Snapdragon 835 Samsung Exynos 9 8895 Qualcomm Snapdragon 821 HiSilicon Kirin 960 Qualcomm Snapdragon 835
Тезкор хотира 6 ГБ 4 ГБ 4 ГБ 4 ГБ 6 ГБ
Батарея сиғими 3000 мА/соат 3000 мА/соат 3300 мА/соат 3200 мА/соат 3350 мА/соат

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!