Бепул IVI обунаси яна бир ойга узайтирилди!

  •   DiMaX
  •  666
  •  04.07.2020 15:05

Бепул IVI обунаси яна бир ойга узайтирилди!

«Ўзбектелеком» шу йилнинг 22 июнидан жисмоний шахслар учун «UNLIM» сериясидаги чексиз тарифлари янгилаган эди. Энди ушбу тарифлар абонентлари учун яна бир қулайлик тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Яна бир мобил тарифда мегабайтлар лимити нақ 25 фоизга оширилди!

UZTELECOM расмий сайти хабарига кўра, «IVI-изоляция операцияси! 30 кунлик бепул обуна» акцияси яна бир ойга – 2020 йил 1 августга қадар узайтирилди. Унинг доирасида хорижий блокбастерлар, Россиянинг энг зўр кинолари, дунёнинг илғор анимацион ва диний сериалларидан баҳраманд бўлишдек ажойиб имконият яна қўшимча бир ой давомида БEПУЛ тақдим этилади.

Хизмат «UNLIM» серияси тариф режаларига уланган ва Акция даврида фаол ҳолатда бўлган абонентлар учун тўғридан-тўғри фаоллаштирилади. Обунанинг бепул даври тугаганидан сўнг автомат тарзда пуллик давр фаоллаштирилади. UZTELECOM абонентлари учун IVI обунасининг махсус нархи ойига 15 000 сўмни ташкил этади. Маблағни автомат тарзда ечиб олиниши муваффақиятли рўйхатдан ўтганда ва IVI хизматидан абонент бир ёки ундан кўп марта фойдаланганда ечиб олинади. Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, IVI онлайн кинотеатр обунаси учун тўлов ечиб олиниши учун шахсий ҳисобда етарли маблағ бўлиши зарур.

Аксия ва унинг шартлари мазкур ҳавола орқали батафсил танишиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: UzMobile'да оператор бўлиб ишлаш учун нима қилиш керак?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!