Бепул кириладиган сайтлар рўйхатини кенгайиб, муддати ҳам узайди!

  •   DiMaX
  •  1505
  •  29.09.2020 18:02

Бепул кириладиган сайтлар рўйхатини кенгайиб, муддати ҳам узайди!

Юртимизда уяли алоқа операторлари пандемия шароитида онлайн таълимни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиб келишмоқда. Бу борада талабалар, ўқувчилар ҳамда устоз-мураббийларга мўлжалланган «МАКТАБ», «ТАЪЛИМ», «Talaba», «Talaba+» ва «БОЛАЖОН» каби тариф режаларини мисол қилиб келтириш мумкин.

ЎҚИНГ: Ойлик интернет-тўпламлар янгиланди – эски нархда 5 карра кўп трафик!

Ucell яқинда теппа-текинга 1 ГБ интернет, Ўзбекистон бўйича мингтадан дақиқа ва SMS тақдим этиладиган «Бонуслар мавсуми»ни бошлаган эди. Энди эса мазкур алоқа оператори таълимий ресурсларга бепул кириш имконияти бўйича хушхабар эълон қилди.

Унга кўра, 2021 йилнинг 11 январигача (шу куни ҳам) қуйидаги интернет-ресурслардан трафик учун тўловсиз фойдаланиш мумкин:

  1. dtm.uz
  2. 5fan.dtm.uz
  3. onlinetest.dtm.uz
  4. nsfla.dtm.uz
  5. online.inha.uz
  6. xanakademiyasi.uz
  7. online-maktab.uz
  8. maktab.uzedu.uz
  9. talim.uzedu.uz
  10. utube.uz
  11. itschool.uz
  12. coronavirus.uz
  13. maktab.piima.uz
  14. ziyonet.uz
  15. tube.edu.uz
  16. dist.edu.uz
  17. mt.edu.uz
  18. pf.bimm.uz
  19. lib.bimm.uz
  20. mt.bimm.uz

Шунингдек, нархланмайдиган интернет-ресурслар рўйхатига энди қуйидаги сайтлар ҳам қўшилган:

  1. qabul.maktab.uz
  2. olympiad.uzedu.uz
  3. attestat.uzedu.uz
  4. erp.maktab.uz
  5. ish.uzedu.uz
  6. bam.uzedu.uz
  7. ustozovozi.uzedu.uz
  8. gis.uzedu.uz
  9. xt.uzedu.uz
  10. rtmuz.uz
  11. avloniy.uz
  12. cict.uz

Ушбу ресурслардан бепул фойдаланиш шартлари билан батафсил танишиш учун мазкур ҳавола ёрдамида Ucell сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Энди зерикарли гудок эшитиш ўрнига «Videogudok» томоша қиласиз!