Бепул “Ўзбекистон онлайн жарималар” иловаси яратилди

Бепул “Ўзбекистон онлайн жарималар” иловаси яратилди

Google’нинг Play Market иловалар дўконида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда ўрнатилган камералар томонидан автоматик равишда қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жаримани текширишга мўлжалланган “Ўзбекистон онлайн жарималар” иловаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, илова синов тариқасида ишга туширилган ва носозликлар кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

iSmartUZ компанияси ишлаб чиқарган илова маълумотларни автоматик равишда my2.gov.uz (Ягона интерактив давлат хизматлари портали)дан олади. Натижада, жаримани текшириш учун порталга ташриф буюришга ҳожат қолмайди. Яъни, иловада барча зарур ва янги маълумотлар янгиланиб туради.

Дастур қандай ишлайди?
Қурилмага юклаб олиниб ўрнатилгач, фойдаланувчи иловага ўзи, жумладан автомобилга оид маълумотларини киргизади. Шундан сўнг барча маълумотлар автоматик равишда янгиланиб туради. Иловани юклаб олиш ва фойдаланиш бепул. Фойдаланувчи фақат жарималар тўғрисидаги маълумотларни олиш учун трафик сарфлайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.