Бепул VPN керакми? Энди Opera’нинг ўзи етарли!

  •   DiMaX
  •  2548
  •  08.02.2019 09:55

Бепул VPN керакми? Энди Opera’нинг ўзи етарли!

Интернетга уяли телефон орқали кирувчилар орасида айнан Opera VPN энг оммалашган сервис эди. Аммо Opera Software компанияси ўтган йилнинг баҳорида ушбу хизматини тўхтатганди.

ЎҚИНГ: Айни Telegram блокланаётганида, Opera VPN – чекловни «айланиб ўтиш» сервиси ҳам тўхтатиляпти

Компания кеча мобил интернет фойдаланувчилари учун хушхабар эълон қилди: у Android-қурилмаларга VPN хизматини қайтармоқда! Фақат энди аввалгидек алоҳида дастурий таъминот эмас, балки Opera мобил браузерига қўшимча функция сифатида.

Мазкур иловада VPN созламалар менюси орқали фаоллаштирилади ва буткул бепул. Айни дамда ушбу функция бета-тест режимида текшириб кўрилмоқда.

Дастурчиларнинг таъкидлашларича, улар VPN-сервер орқали ўтувчи маълумотлардан ҳеч бирини тўплашмайди. Айтиш керакки, компьютерларга мўлжалланган десктоп Opera дастурида ҳам шунга ўхшаш функция аввалдан бор, аммо iOS-девайслар учун Opera иловасида VPN хизмати тақдим этилиши ҳақида ҳозирча бирор хабар йўқ.

Android тизимли гаджетлар эгалари Opera браузерини мана бу илова орқали юклаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк бор: интернет-провайдер Facebook ва YouTube’ни VPN’сиз очувчи хизмат таклиф этмоқда!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!