Берлиндаги IFAдан Ўзбекистондаги ICTWEEKгача: Acer 2019 йил тақдимотларини бошлади

Берлиндаги IFAдан Ўзбекистондаги ICTWEEKгача: Acer 2019 йил тақдимотларини бошлади

4 сентябрь куни Acer компанияси Берлинда бўлиб ўтаётган IFA 2019 юқори технологияларнинг йирик халқаро кўргазмасида янги маҳсулотлар тақдимотини ўтказди. ICTWEEK Uzbekistan 2019ʼда компаниянинг Ўзбекистондаги режалари ва натижалари борасида маълумотларга эга бўлиш, шунингдек Acerнинг нуфузли моделллари билан танишиб чиқиш мумкин.

IFA 2019 ташриф буюрувчилари бир қатор янги моделларга баҳо бердилар.

Жуда нозик Swift: килограммдан кам вазндаги ноутбук

Acer Swift фойдаланувчилари учун ноутбукнинг портативлилиги ва юқори унумдорлиги ўртасида танлаб ўтиришга ҳожат қолмайди. 14,95 мм корпус қалинлигида Acer Swift 5 вазни рекорд даражадаги 990 грамм, 15,95 мм корпус қалинлигида эса Acer Swift 3 вазни — 1,19 килограммни ташкил этади.

  

Acer Aspire C 6,8-миллиметрли моноблоклари веб-камера учун маълумотлар ва шторкани сақлаш учун диск бўшлиғининг катта ҳажмига эга бўлди. Корпусда USB 3.11 порти ва принтер, ўйин мосламалари ёки USB-ташувчилар учун тўртта порт ҳамда қўшимча монитор учун HDMI порти мавжуд.

Planet9 киберспорт платформаси

Acer компанияси томонидан Planet9 платформаси ҳаваскорлар ва профессионал ўйинчилар учун яратилган. Тизим геймерлар танишадиган, дўстларни қўшадиган, бир-бирларига фолловерлар бўладиган, жамоаларни тўплайдиган, бир-бирлари билан мулоқот қиладиган ва онлайн-мусобақаларда иштирок этадиган уюшма тамойили бўйича фаолият кўрсатади. Шунингдек Planet9 фойдаланувчиларига тренерни ёллаш, тажрибали ўйинчилар билан курашиш ва статистикани таҳлил қилиш йўли билан маҳоратни ошириш имкони мавжуд. Ҳозирги вақтда у ёпиқ бета-версия тестдан ўтказилмоқда. Planet9 нинг очилиши 2020 йилнинг 30 январига режалаштирилган.

Predator: ҳақиқий геймерлар учун мисли кўрилмаган янги маҳсулотлар!

Нозик Predator Triton 300 144 Гц мониторнинг янгиланиш частотаси ва 3 мс жавоб бериш вақтини намойиш этади. Клавиатура зоналаштирилган RGB ёритиш ва Turbo ҳамда Predator Sense махсус клавишаларига эга. Ноутбук вазни бор-йўғи 2,3 киллограммни ташкил этади.

Predator Triton 500 - 17,9 мм қалинликдаги ҳамда 2,1 кг вазндаги ниҳоятда кучли ўйин ноутбуки. Acer инновацион технологиялари 300 Гц янгиланишларининг ҳаддан ташқари частоталарига эришиш имконини беради.

Acer профессионал ўйинчилар учун Predator Thronos Air Gaming креслосини яратди. Пўлат конструкция кресло, клавиатура ва сичқончали модуль, оёқлар учун таглик, монитор учун кронштейндан иборат. Кабина ўйинчиларни қиялик бурчаги (кабина ичидан 130 градус ва ташқарисидан 180 градус) ва массаж функциясини ростлаш имконияти билан қувонтиради. Predator Thronos Air Gamingда 3 та мониторларни ўрнатиш имкони мавжуд.

 

Nitro XV3 серияси: ўйинлар жонланади

Nitro XV3 — ўта юқори тасвир сифати ва янгиланиш частотаси билан тўртта монитор. Фойдаланувчига 8 та визуал: экшн, пойгалар, спорт, фойдаланувчилик, стандарт, ECO, графика ва видео режимларидан фойдаланиш имкони мавжуд. Душманни пайқаб қолганда визуал афзалликка эришиш учун ўйинчиларга танлаб олиш учун қора рангнинг 11 та даражалари тақдим этилади. Бўшлиқни тежаш мақсадида мониторни тагликдан ажратиб олиш ва деворга маҳкамлаб қўйиш мумкин.

 

ConceptD – профессионаллар учун қатор

ConceptD қатори мультивазифалилик тизимда ресурсларнинг катта ҳажмига эга иловалар билан ишлаш учун янги ноутбуклар билан бойиди.

ConceptD 9 Pro чуқурлаштирилган тарзда ўқитиш, муҳандислик моделлаштириш ва студиявий анимация соҳасида мураккаб вазифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган. Acer самарали жамоавий иш учун ноутбукни горизонтал ўқ атрофида айланадиган қулай экран билан таъминланади.

ConceptD 7 Pro қувват ва портативлилик ўртасидаги мувозанатни излайдиган маълумотларга ишлов бериш бўйича мутахассислар, дастурий таъминот ишлаб чиқувчилари, муҳандислар ва дизайнерларга тўғри келади. Корпус қалинлиги 17,9 мм, вазни эса — 2,1 килограммга тенг.

Acer C250i проектори: ҳар қандай юзаларда сифатли проекция

Портатив LED-проектори смартфон ичидаги нарсаларни турли хил бурчаклар остида деворлар, шиплар ва ҳар қандай юзаларга тагликлар, штатив ва симларсиз проекция қилиш имконини беради. Acer C250i портрет режимига автоматик тарзда ўтиш ва ёнлари бўйича қора чизиқларсиз стрим ёки и видеочатдан тасвирни трансляция қилиш функцияси бўлган дунёдаги биринчи проекторга айланди.

Шунингдек IFA 2019 да Acer куну тун ишлаш имконияти билан — кўргазма майдончалари, тадбирлар ва конференц-заллар – бизнес учун PL1 лазер проекторларини тарқатди.

Acerнинг IFA-2019даги тақдимоти:

ЎҚИНГ: Тахт учун кураш: Acer дизайнерлар ва ишлаб чиқарувчилар қалбидан ўрин олиш мақсадида кураш бошлади

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!