Беш баравар арзон «хитойча iPhone X»га ҳозироқ буюртма беришингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  6711
  •  09.06.2018 14:35

Беш баравар арзон «хитойча iPhone X»га ҳозироқ буюртма беришингиз мумкин!

Купертиноликларнинг юбилей суперфлагмани – iPhone X дунёдаги энг илғор смартфонлардан биридир. Унинг тақдимотидан сўнг бошқа смартфонсозлар ҳам унинг дизайнида янги моделлар яратишга тушиб кетишганидан хабарингиз бор.

ЎҚИНГ: X — хайпожорлар. Ким iPhone X’ дан нусха кўчираяпти?

Юбилей айфони ҳар тарафлама юксак, шу жумладан – нархи борасида ҳам. Ахир, АҚШнинг ўзида унга 999 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган, бошқа мамлакатларда, хусусан, Тошкентда эса у янада қиммат.

iPhone X’даги имкониятлар учун бунчалик пул тўлаш шартмас, деб ҳисоблаган хитойликлар эса унинг салкам айнан нусхаси бўлган янги смартфон яратишди. Android тизимида ишловчи, Ulefone X номли бу қурилма ҳатто нарх-имконият мутаносиблиги бўйича Apple суперфлагманидан ўзиб ҳам кетди.

Хулласи калом, 2018 йилнинг 8 июнида Ulefone компанияси тақдим этган бу смартфоннинг 5,85 дюймли IPS-экрани ҳам купертиноликларнинг суперфлагманига айнан ўхшаш. Корпус олд юзасининг 91 фоизини эгаллаган дисплейнинг томонлари ўзаро 18,9:9 нисбатда, тасвир аниқлиги эса HD+ форматида.

ЎҚИНГ: Сув ва чангдан қўрқмайдиган, кўп функцияли Ulefone Armor X смартфонини 120 долларга олинг! (+видео)

Ulefone X асосий каркаси металлдан ишланган бўлиб, у корпус мустаҳкамлигини таъминлайди. Корпуснинг орқа қопқоғи эса шишадан қилинган. iPhone X орқа қопқоғида Apple логотипи жойлашган бўлса, унинг хитойча клонида худди шу жойга бармоқ изи сканери ўрнатилган.

Ulefone X’нинг техник таъминотига келадиган бўлсак, унга MediaTek Helio P23 (MT6763) процессори ўрнатилган. Ушбу чип 2,5 ГГц такт частотасида ишловчи саккизта ядрони ҳамда Mali-G71 MP2 график тезлатгичини ўзида жамлаган. Смартфон 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий флеш-хотирага эга, тағин слотига microSD русумли карта жойлаш эвазига унинг хотирасини яна 256 гигабайтга ошириш имкони бор. Дарвоқе, иккита SIM-карта билан ишлай олиши, шунингдек, 4G VoLTE технологиясини қўллаб-қувватловчи модемга эгалиги ҳам алоҳида диққатга сазовор.

Мазкур смартфоннинг мустақил ишлашини 3300 мА/соат сиғимли аккумулятори таъминлаб беради. Унинг Qi стандартига кўра симсиз қувватлаш технологиясига эга эканлигини ҳам айтиб ўтиш ўринли.

Таъкидланишича, Ulefone X тўла қувват билан суҳбат режимида 10 соат, кутиш режимида эса нақ 290 соатгача ишлай олади. Батареянинг қуввати 10 соат тинимсиз видео кўришга ёки 20 соат мусиқа тинглашга ҳам етади.

ЎҚИНГ: Ulefone Armor Mini – қуввати 21 кунга етувчи, «ўлдириб бўлмас» арзон телефон

«Хитойча iPhone X»нинг асосий камераси 16 ва 5 мегапикселли модуллардан иборат. Корпуснинг олд юзасида эса селфилар учун 13 мегапикселли камера қўндирилган. Ишлаб чиқарувчининг даъво қилишича, у смартфонни юзни таниш ёрдамида қулфдан чиқарувчи Face Unlock функциясига ҳам эга. Бу смартфон қадоқдаёқ энг сўнгги – Android 8.1 Oreo операцион тизими билан таъминланган. Ундаги Project Treble функцияси эса Google’дан янгиланишларни биринчилар қаторида олиб туришга имкон беради.

Харидорларга у оқ ва қора рангли корпусларда тақдим этилади. Ulefone X’нинг юқоридаги ва бошқа имкониятлари ҳамда ҳашамдор дизайнидан ташқари, нархи ҳам кишини қувонтиради. Ахир, унга атиги 199 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган, бу эса iPhone X’нинг АҚШдаги нархидан ҳам роппа-роса 5 бараварга арзон!

AliExpress онлайн платформасидаги айрим сотувчилар аллақачон бу смартфонни чегирмалар билан – атиги 180 АҚШ доллари нархида савдога чиқариб улгуришган. Унга ҳозирнинг ўзидаёқ буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтсангиз бўлади. Биратўла у ерда Ulefone X’нинг бошқа хусусиятлари ҳамда турли расмлари билан танишиб оласиз.

Бордию онлайн савдо масаласида тажрибангиз етарли бўлмаса ёки бу борада бирор муаммога дуч келишдан чўчисангиз, у ҳолда бизнинг кўмагимизга таянишингиз ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!