Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди

  •   DiMaX
  •  4270
  •  07.08.2020 14:58

Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди

Ҳозирги кунда коронавирус пандемияси инсоният учун энг катта муаммолардан бири бўлиб турибди. Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс эса инсониятни ҳали ундан ҳам даҳшатли фалокат кутаётганини айтди.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс: «Коронавирусга қарши бир доза вакцина камлик қилади»

Тадбиркорнинг таъкидлашича, Ер атмосферасининг ифлосланиши ҳам инсоният учун коронавирус каби ҳалокатли бўлиши мумкин. Миллиардер ўзининг блогида ёзишича, иқлимий фалокат шу яқин ўн йилликлардаёқ содир бўлади.

Microsoft муассисининг фикрига кўра, бир неча ўн йилларда экология билан боғлиқ глобал таназзул сайёрани қамраб олади. Ўлим ҳолатлари кўпаяди, иқтисодий қийинчиликлар юзага келади. «Коронавирус пандемияси қанчалик даҳшатли бўлса, иқлим ўзгариши ундан ҳам баттар бўлиши мумкин», дейди у.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс: «Коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкин»

Гейтснинг таклифига кўра, фалокатнинг олдини олиш учун атмосферага парник газларининг чиқарилишини кескин камайтириш керак. Зеро, дунё бўйлаб экологиянинг ёмонлашуви ортидан юзага келадиган кишилар ўлими кўпайиши ва иқтисоддаги муаммолар COVID-19 пандемиясидан кўра узоқроқ давом этади.

«2100 йилларга бориб, иқлим ўзгаришлари коронавирусдан кўра беш карра кўпроқ ўлимга сабаб бўлади», – дейилади тадбиркор блогида.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини айтган эди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан. Айримлар уни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан!

ЎҚИНГ: Билл Гейтс илк электрокарини сотиб олди – Tesla’никидан тўрт баравар қиммат! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.