Бешинчи қаватдан "йиқилган" смартфоннинг ҳоли нима кечди

Бешинчи қаватдан

Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида Honor 10 смартфони билан бўлган воқеадан сўнг, мобил қурилманинг қай даражада мустахкамлигини билиб олганлиги ҳақида ёзди. Ушбу пост бошқа фойдаланувчиларнинг ҳам эътиборини тортди.

Смартфон эгасининг айтишича, у телефонни 5 қаватдан тушириб юборган, натижада эса смартфонга катта шикаст етган. Бир қанча вақт ўтиб уни ёқиб кўришга ҳаракат қилган ва кутилмаганда смартфон ишлай бошлаган.

Экран тўлалигича дарз кетган бўлса-да, ундан ҳалигача қўнғироқларни амалга ошириш мумкин. Орқа камера ҳам тўлиқ ишдан чиққан, аммо интернет, WeChat ва бошқа иловалар одатдагидек ишлашда давом этмоқда.

Honor 10 упал с пятого этажа и продолжил работать

Энг муҳими, айтилганидек, смартфон эгаси қўнғироқлар қилиши ёки жавоб бериши мумкин. Ушбу воқеанинг мазмуни шундан иборатки, смартфон қай даражада ҳимояланганлигидан қатъий назар уни авайлаб, ҳар-хил шикастланишларнинг олдини олган ҳолда ишлатиш лозим.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!