«Бешни ташла!»: Vivo ҳам 5G-смартфон тақдимотига таклиф этяпти

  •   DiMaX
  •  357
  •  20.06.2019 09:10

«Бешни ташла!»: Vivo ҳам 5G-смартфон тақдимотига таклиф этяпти

Vivo компанияси кўплаб етакчи смартфонсозлар уддалай олмаган айрим технологияларни биринчи бўлиб ўз қурилмаларига жорий этиб келаётир. Энди эса у бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлайдиган смартфон тайёрлаганини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Смартфон бозори: нафақат Huawei, балки яна бир хитойлик компания Apple’дан ўзиб кетди!

Куни кеча хабар берганимиздек, Шанхай шаҳрида 26–28 июнь кунлари Mobile World Congress 2019 кўргазмаси бўлиб ўтади. Vivo унда ўзининг илк 5G-смартфонини намойиш этишини эълон қилади.

Компания бу ҳақдаги Weibo ижтимоий тармоғи орқали тарқатган тизерида «Бешни ташла!» («Give me 5!») шиорини қўллаган:

Гарчи кейинги ҳафтада расман кўрсатилса-да, Vivo бу қурилмасини кейинги йилгина савдога чиқариши мумкин, демоқда мутахассислар. Шунингдек, ҳозирча ушбу 5G-смартфон қандай номланиши ва унинг техник хусусиятлари, дизайни ва нархи ҳам маълум эмас.

ЎҚИНГ: Атиги 289 долларлик 5G-смартфон июндаёқ чиқади ва кейин у 145 долларгача арзонлашади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.