Бешта ҳудуддаги абонентларга «Баҳорги сюрприз» бор: 2000 дақиқа, 2000 SMS ва 2 ГБ интернет!

  •   DiMaX
  •  2591
  •  16.03.2021 14:47

Бешта ҳудуддаги абонентларга «Баҳорги сюрприз» бор: 2000 дақиқа, 2000 SMS ва 2 ГБ интернет!

Ucell уяли алоқа оператори яқинда Тошкент метросининг барча бекатларида уяли алоқа ва мобил интернет хизматларини йўлга қўйган эди. Шунингдек, у ўз офисларида мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш бўйича хизмат кўрсата бошлаган.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Мазкур компания энди Тошкент шаҳри, шунингдек, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси учун «Bahorgi syurpriz» акциясини эълон қилди. Унинг доирасида мазкур оператор абоненти бўлиш ва 30 кунга Ўзбекистон бўйича мулоқот учун 2000 дақиқа, 2000 SMS ҳамда 2 ГБ интернет кўринишида сюрприз олиш мумкин!

Акцияда иштирок этиш учун «Cosmo» тизимидаги тарифлар, «Oddiy»*, «Tantana», «Katta Tantana», «Special 35», «Special 45», «Special 55», «Special 70», «Special 80», «Special 100», «Special 125» тариф режаларидан бирига уланиш лозим. Бонусларни фаоллаштириш учун Сиз махсус сотув нуқталаридан сюрпризли конверт олишингиз, кейин Ucell янги SIM-картасини Компаниянинг исталган бир энг яқин офисида ёки ўз ҳудудингиздаги дилерлик нуқтасида фаоллаштиришингиз керак бўлади.

*«Oddiy» тариф режаси Наманган шаҳридан ташқари қуйидаги ҳудудларда: Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон ва Фарғона учун амал қилади.

Сизда SIM-картани фаоллаштиргандан кейин дарҳол 24 соат мобайнида Ўзбекистон бўйича 2000 дақиқа, 2000 SMS ҳамда 2 ГБ интернет кўринишида бонус олиш имконияти мавжуд.

Бонусни фаоллаштириш учун Сиз *733# USSD-сўровини теришингиз ва совға сертификатида кўрсатилган, 14 та белгили махсус промокодни киритишингиз лозим.

Бонус ҳолатини ва/ёки бонус лимитлар қолдиғини текшириш *734# USSD-сўрови орқали амалга оширилади. Бонус лимитларнинг амал қилиш муддати – фаоллаштирилган пайтидан бошлаб 30 кун.

«Bahorgi syurpriz» акциясининг амал қилиш муддати – 2021 йил 20 апрелгача. Акциянинг амал қилиш даврида акция иштирокчиси битта абонент рақамига фақат битта промокод фаоллаштириши мумкин.

ЎҚИНГ: Оператор яна учта тарифда мегабайтлар, дақиқалар ва SMS’лар лимитларини кўпайтирди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!