Бешта мобил хизматдан бир ой бепул фойдаланиб, 3 дона Samsung планшетидан бирини ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  865
  •  04.08.2021 12:29

Бешта мобил хизматдан бир ой бепул фойдаланиб, 3 дона Samsung планшетидан бирини ютиб олинг!

Ucell уяли алоқа оператори «Try and Buy *770#» акцияси доирасида Август ойида 3 дона Samsung планшетини ютуққа қўйди. Бу ҳақда компания ўзининг расмий сайти орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ойлик интернет-тўпламлар янгиланди: мегабайтлар кўпайган, нархлар эса олдингидек!

Август ойида Сиз «Try and Buy *770#» акцияси доирасидаги хизматлардан бепул фойдаланиб, 3 дона зўр Samsung планшетини ютиб олиш имконига эга бўлишингиз мумкин, дейилади хабарда.

Бир ой муддатли 5 та хизмат, 3 дона Samsung планшети ва буларнинг барчаси ойига 0 сўм эвазига! Улатиш учун *770# теринг ва қизиқарли контент менюсига ўтинг.

Август қуйидаги хизматлар таклиф этилмоқда:

  1. Samsung планшети ютиб олиш мумкин бўлган «Молиячи» хизмати.
  2. Samsung планшети ютиб олиш мумкин бўлган «SMS-Чат» хизмати.
  3. Samsung планшети ютиб олиш мумкин бўлган «IVR Танишувлар» хизмати.
  4. «Ҳаммаси Ўзбекистон ҳақида» хизмати.
  5. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари» хизмати.

Ушбу хизматлардан 2021 йил 1 дан 31 августгача мутлақо бепул фойдаланинг.

ЎҚИНГ: Энг кўп фойда кўрган корхоналар ўнталигига биттагина мобил оператор кирди (Ўзбекистон, 2020 йил)

Ютуқли ўйинда иштирок этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

  1. «Молиячи», «SMS-Чат» ва «IVR танишувлар» хизматларига обуна бўлиш.
  2. Акция ўтказилишининг бутун даври мобайнида фаол фойдаланувчи бўлиш.
  3. Совринлар ютуқли ўйини 11.09.202 санасида ўтказилади, ютиш учун ғолибни эълон қилиш пайтида обуна бўлган бўлиш талаб этилади.

Муҳим! Агар абонентлар соврин ўйналмайдиган хизматларга обуна бўлган бўлсалар, улар ютуқли ўйинда иштирок эта олмайдилар, аммо акция доирасида бу хизматлардан 31.08.2021 санасигача мутлақо бепул фойдалана оладилар.

«Молиячи», «SMS-Чат» ва «IVR танишувлар» хизматлари ҳам 31.08.2021 санасигача бепул тақдим этилади. Сентябрда акция тугаганидан сўнг «Молиячи», «SMS-Чат» ва «IVR танишувлар» хизматлари обуначилари орасидан уч нафар (ҳар бир хизматдан 1 нафардан) тасодифий ғолиб аниқланади.

Август ойидаги «Try and Buy *770#» акцияси ҳақида батафсил маълумот олиш учун мазкур ҳавола орқали Ucell сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, август)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!