Бешта нарх тоифасидаги энг зўр смартфонлар (AnTuTu, 2021 йил апрель)

  •   DiMaX
  •  1130
  •  11.05.2021 10:36

Бешта нарх тоифасидаги энг зўр смартфонлар (AnTuTu, 2021 йил апрель)

Биз куни кеча AnTuTu бенчмаркига кўра энг бақувват флагманларнинг ўнталигини эълон қилган эдик. Мазкур сервис жамоаси ўрта нарх доирасидаги Android-смартфонларнинг ҳам рейтингини тақдим этган.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги бешта етакчи: Huawei ўйиндан чиқди! (2021 йил 1-чорак)

Булардан ташқари, AnTuTu бенчмарки жамоаси бешта нарх тоифасида Android-смартфонларнинг апрель ойига кўра самарадорлик рейтингларини ҳам тақдим этган. Унда қурилмалар Хитойдаги, шу мамлакат валютасидаги нархи бўйича бешта гуруҳга ажратилган ва шу категорияларнинг ҳар биридаги энг зўрлари алоҳида рўйхатларда берилган. Тушуниш қулай бўлиши учун биз уларнинг нархларини АҚШ долларида ҳам кўрсатмоқдамиз.

Кўриб турганингиздек, ўтган ойда энг арзон – 1999 юань (311 доллар)гача бўлган смартфонлар орасида энг кучлиси – тезкор/ички хотираси 6/128 Гблик Realme GT Neo модели бўлиб чиққан. Айтиш керакки, март ойи рейтингида ушбу нарх тоифасида Redmi K40 етакчи эди.

ЎҚИНГ: Тақдимотидан аввал Redmi Note 10S «кушандаси»ни анбоксинг видеосида тўлиқ кўрамиз!

Нархи 2000–2999 юань (312–467 доллар) бўлган смартфонларнинг энг зўрлари рўйхати эса қуйидагича:

Бу тоифада 8/128 гигабайтлик Redmi K30S Extreme Commemorative Edition флагмани лидерликни сақлаб қолган.

ЎҚИНГ: Redmi K30’ларнинг навбатдаги ютуғи шарафига нархи 200 доллардан пасайтирилди

Учинчи рўйхатга 3000–3999 юанлик (468–623 долларлик) смартфонлар киритилган бўлиб, улар орасида энг зўри – 8/128 гигабайтлик iQOO 7 геймерофони экан.

Айтиш керакки, март ойида мазкур нарх категориясида Xiaomi Mi 10S етакчи эди.

ЎҚИНГ: iQOO 7 ҳам чиқди: Snapdragon 888 чипли иккинчи флагман Xiaomi Mi 11’дан зўр, лекин ундан арзон!

Тўртинчи рейтинг эса нархи 4000–4999 юань (624–779 доллар) орасида бўлган смартфонлардан тузилган:

Бу рўйхатда биринчи ўринни Lenovo Legion 2 Pro ўйинбоп флагманининг 12/128 ГБлик варианти забт этган.

ЎҚИНГ: Машҳур «устабузармон» 2021 йилнинг синмайдиган ва букилмайдиган ягона ўйин смартфонини эълон қилди (+видео)

Ва ниҳоят, энг қиммат – нархи 5000 юандан (780 доллардан) юқори бўлган смартфонлар рейтингига назар соламиз. Дунёдаги барча Android-смартфонлар орасида энг кучлиси – 12/256 гигабайтлик Oppo Find X3 Pro камерофони экан.

2021 йилнинг март ойида турли нарх тоифаларига кўра AnTuTu рейтингларидан тўрттасида Xiaomi ҳамда унинг Redmi ва Black Shark брендларига мансуб смартфонлар етакчи эди, апрелга келиб вазият ўзгарган.

ЎҚИНГ: Oppo Find X3 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!