Бешта русумдаги Xiaomi ҳамда Redmi смартфонлари эгаларини глобал MIUI 12 тестларига расман таклиф этишяпти!

  •   DiMaX
  •  2345
  •  07.05.2020 17:46

Бешта русумдаги Xiaomi ҳамда Redmi смартфонлари эгаларини глобал MIUI 12 тестларига расман таклиф этишяпти!

Xiaomi компанияси MIUI 12 график қобиғи тақдим этганидан кейинги бир суткадаёқ уни компаниянинг миллиондан ошиқ смартфонларига юклаб олишган. Ундаги «супер обой»лар тушадиган смартфонлар рўйхатини ҳамда «жонли обой»ларни юклаб олиш учун ҳаволаларни эълон қилганмиз. Redmi бренди эса иккита бестселлерига Android 10 базасидаги MIUI 12 чиқиш вақтини ҳам айтган.

ЎҚИНГ: 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига ҳозироқ «глобал» MIUI 12 прошивкасини юклаб олишингиз мумкин!

«Хитойча Apple» энди Xiaomi ҳамда Redmi бренди смартфонларининг халқаро фойдаланувчиларини ҳам MIUI 12 график қобиғини синаб кўришга расман таклиф этмоқда. Айтиш керакки, мазкур прошивка ҳозирча фақат Хитойнинг ўзида ёпиқ бета-тест жараёнида синалмоқда, ўз юртидаги очиқ бета-синовлар эса 8 май санасидан бошланади.

Компания энди MIUI 12 Pilot халқаро дастури учун бутун жаҳондан иштирокчилар тўплаяпти. Унда қуйидаги моделлар эгалари қатнашишлари мумкин:

  1. Xiaomi Mi 9
  2. Xiaomi Mi 9T
  3. Xiaomi Mi 9T Pro
  4. Redmi K20 Pro (Ҳиндистон)
  5. Redmi K20 (Ҳиндистон)

Мазкур русумлардаги смартфонлар эгалари мана бу ҳужжатни тўлдирган ҳолда MIUI 12 Pilot дастурида қатнашиш учун ариза беришлари мумкин.

MIUI 12 барқарор версияси ёзда тақдим этилади, Xiaomi ҳамда Redmi смартфонларига унинг тарқатилиши эса уч босқичда амалга оширилади. Android 10 асосидаги мазкур прошивка қайта ишланган интерфейс, янги босқичдаги анимациялар, яхшиланган тунги мавзу, мустаҳкам хавфсизлик ва бошқа кўплаб янги имкониятлар таклиф этади.

ЎҚИНГ: Xiaomi кутилмаганда MIUI’дан рекламани олиб ташлаяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!