Бешта йўналишда 2020 йилнинг энг зўр Android-смартфонлари (Gizmochina рейтинги)

  •   DiMaX
  •  3020
  •  29.12.2020 17:39

Бешта йўналишда 2020 йилнинг энг зўр Android-смартфонлари (Gizmochina рейтинги)

Куни кеча биз 2020 йилнинг энг оммабоп 20 смартфони рўйхатини, шунингдек, сўнгги ҳафтада энг оммалашган телефонлар ўнталигини ҳам тақдим этган эдик. Gizmochina портали мутахассислари Android тизимли смартфонларнинг турли жиҳатларига кўра энг яхшиларини эълон қилишди.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг яхши смартфонлари (GSMArena талқини)

Экспертлар қуйидаги қурилмаларни ўз тоифасига кўра энг зўри, дея эътироф этишган:

  1. Энг кучли камерофон – Huawei Mate 40 Pro+. Бу гаджет ҳар қандай ёритилганлик шароитида ҳам ажойиб суратга олувчи пентакамера билан жиҳозланган.
  2. Энг яхши «универсал флагман» – Xiaomi Mi 10. Мазкур модел смартфонга қўйиладиган аксарият талабларга жавоб беради.
  3. Нарх ва сифат уйғунлигига кўра энг яхши флагман – Xiaomi Mi 10T Pro 5G. Бу қурилма 144 герцлик экран, Snapdragon 865 процессори, учталик камера ва бақувват аккумуляторга эга.
  4. Энг яхши буклама смартфон – Samsung Galaxy Z Fold 2.
  5. Энг яхши арзон 5G-смартфон – OnePlus Nord.

Эслатиб ўтамиз – 28 декабрда Snapdragon 888 чипли илк флагман – Xiaomi Mi 11 кутилганидан арзон нархда тақдим этилди ва у кейинги рейтингларда юқори ўринларни эгалласа керак.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар нақ Android 14 талқинигача янгиланади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.