Бэтмен ҳайрон: Калифорния институти кўршапалак-робот яратди

Бэтмен ҳайрон: Калифорния институти кўршапалак-робот яратди

Калифорниянинг технология институтида хизмат қиладиган тадқиқотчилар учиш механизми кўршапалакка ўхшайдиган учар робот яратишди, деб ёзмоқда IXBT нашри институт сайтига таяниб.

Ҳашаротлар ва қушларга қараганда кўршапалаклар янада мураккаброқ ҳаракатларни бажара олади. Шунинг учун ҳам кўршапалакка ўхшаб парвоз қиладиган қурилмани яратиш робототехникадаги қийин вазифалардан ҳисобланган. Мутахассислар буни амалга ошириш учун бироз омон йўлни танлашди: улар роботнинг қанотига 9 та бўғимни жойлаштиришди, тирик кўршапалакнинг қанотида эса қирқдан ортиқ бўғим мавжуд.

Ҳар бир қанотни алоҳида бошқариш имконияти туфайли робот бир қадар мураккаб манёврларни амалга ошириши мумкин. Бундан ташқари, бундай функция қанотларни ҳаракатлантирмасдан учадиган қурилмаларга қараганда камроқ энергия сарфлашга ёрдам беради. Албатта, ҳали роботни амалда қўллашга анча  вақт бор: роботнинг оғирлиги ошириб юбормаслик учун унга ҳозирча кучлироқ батарея ўрнатишнинг имкони йўқ, шу боис парвоз вақти жуда чегараланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.