Безорилар Facebook офисига ҳужум уюштириб “дизлайк” қолдириб кетишди

Безорилар Facebook офисига ҳужум уюштириб “дизлайк” қолдириб кетишди

Номаълум безори-вандаллар Facebookнинг Гамбургдаги штаб-квартирасига ҳужум қилган. Деворда эса “Facebook Dislike” ёзувини қолдириб кетган.

Ҳужум натижасида бино олд деразаси ва эшиклари ойнаси синдирилган. Ойна синиқларида ва йўлда қизил бўёқли бомба излари бор. Офисга қора кийимли 15-20 шахс ҳужум қилган.

Тахминларга кўра, бу кўнгилсизлик Facebook раҳбари Марк Цукербергнинг мусулмонларни ҳимоя қилиши юзасидан берган баёнотига норозилик тариқасида содир этилган бўлиши мумкин.