Безорилар ҳужум қилишдими: видеокамера ёзувидан фойдаланинг

  •   Saroy
  •  317
  •  13.10.2018 10:43

Безорилар ҳужум қилишдими: видеокамера ёзувидан фойдаланинг

Шаҳар – бу қўрқинчли куч, баъзан эса ўта тажовузкор. Кўчада сиз жанжаллашиб қолишингиз мумкин, таланчиларга дуч келишингиз мумкин, машинангизга шикаст етказади. Хўш, қонунбузарни жавобгарликка қандай тортса бўлади? Албатта, бу ерда видеокамера ёзуви жуда муҳим далил бўлади. Уни қандай қўлга киритиш мумкин? Қуйида шу ҳақда.

Сиз топширган ариза қайси милиция ходимининг қўлида бўлиши мумкин? Топдингиз, участка нозирида. Агар сиз ким ҳужум қилганини аниқ билсангиз аризада унинг исмини кўрсатинг. Натижада участка нозири можаронинг иккинчи иштирокчисини ҳам сўроққа чақиради. Агар сиз билан унинг берган кўрсатмалари бир-бирига мос тушмаса, айнан шу ерда камера ёзуви жуда асқотади. Ҳозир шаҳарнинг кўп жойига камера ўрнатилмоқда. Агар улар самарали ишлаётган бўлса, жиноятни топишда жуда қўл келади.

Кўп шаҳарларда видеокузатувнинг ягона маркази фаолият олиб боради. У ерга қўнғироқ қилиб видеоёзувни олиш учун ариза қолдириш мумкин. Аммо ўзингизча бориб видеоёзувни олиш қийин. Олдин ҳуқуқтартибот органи вакилларига  мурожаат қилиш лозим, улар эса ўз навбатида сизнинг аризангиз асосида ёзувни талаб қилиб олиши мумкин.

ЎҚИНГ:2020 йилда Ердаги камералар сони 1 млрд.га етади

Бундай марказлар йўқ шаҳарлар бўлса, тартиб посбонлари жанжал рўй берган жойга боради ва яқин орада видеокузатув камераси ўрнатилганми, йўқми текширади. Тасаввур қилинг, камера шу ердаги кафеда бор. У ерга тартиб посбони «Хизмат билан боғлиқ текширув олиб борилаётгани сабабли...», деб сўров жўнатади .

Агар милиция орқали олишнинг иложи бўлмаса, яна қандай йўл билан ёзувни олиш мумкин?

Ёзувни сизга ҳеч ким кўрсатмайди, беришга ҳам  ҳеч ким мажбур эмас.  Аммо сиз камерадан шахсий мақсадда фойдаланаётган ушбу кафе эгаси ёки хусусий уй эгаси билан келишсангиз бўлади. Лекин шуни ёдда тутингки, хусусий шахс сизга рад жавобини беришга ҳаққи бор, агар ҳақиқатан ҳам рад жавобини олсангиз, шундан кейингина милицияга мурожаат қилсангиз бўлади. Улар эса қонун доирасида видеоёзувни талаб қилиб олишига тўғри келади.

ЎҚИНГ:«Малика» савдо марказида кузатув камералари ва жиҳозлари, домофонларнинг нархлари (2017 йил 20 апрель)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.