Безос, Гейтс, Марк — улар ниманинг орқасидан шунча тез бойимоқда?

Безос, Гейтс, Марк — улар ниманинг орқасидан шунча тез бойимоқда?

Bloomberg Billionaires Index нашри ўтказган тадқиқотларга кўра, сайёрамиздаги энг пешқадам миллиардерларнинг янги рўйхати эълон қилинди. Bloomberg талқинига кўра, Марк Цукерберг ҳисобидаги маблағ билан таниқли сармоядор Уоррен Баффетни ортда қолдирган.

Жаҳоннинг энг ёш миллиардери ҳисобланган Facebook асосчисида айни пайтда $81,6 млрд доллар, жаҳоннинг энг бой кекса миллиардерида эса $81,2 млрд доллар миқдорида маблағ бор экан. Bloomberg нашри рейтинги Нью-Йорк биржасидаги ҳар кунги акция савдоси якунига етгач тузилади.

Йил бошидан буён Цукерберг $8,83 млрд долларга бойиган бўлса, жаноб Уоррен $4,08 млрд доллар маблағидан айрилган. "Сайёрамизнинг иккинчи рақамли энг бой кишиси" номи 2017 йилнинг сентябридан бошлаб Билл Гейтсга тегишли, ундаги давлат ҳисоби $94,2 млрд долларни ташкил қилади. Жефф Безос эса қарийб бир йилдирки, жаҳоннинг биринчи рақамли миллиардери деган номни ҳеч кимга бергани йўқ. Унинг компанияси мунтазам ўсиб бормоқда, шу йилнинг ўзида Безос $42,7 млрд долларга бойиб, ҳисобидаги умумий маблағ $142 млрд долларга етган.

2016 йилда Марк Цукерберг бойлигининг ҳисоби $50 млрд долларни ташкил қилган. Ўшанда Безосда $53 млрд, Баффетда $68 млрд, Гейтсда $77 млрд доллар маблағ бўлган. Уларнинг бу қадар тез бойиб боришларининг бош сабаби — компанияларнинг биржадаги акция баҳоси тобора қимматлашиб бормоқда. Экспертларнинг фикрича, жаҳон миқёсида ахборот технологиялари соҳасига нисбатан эҳтиёжнинг ошаётгани уларни тез бойишининг бош омили экан.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!