«Билакдаги смартфон» – Mi Watch чиқяпти: «жонли» сурат ва хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  1411
  •  30.10.2019 11:20

«Билакдаги смартфон» – Mi Watch чиқяпти: «жонли» сурат ва хусусиятлари

5 ноябрь куни Xiaomi йирик тақдимот ўтказишни режалаштирган, унда Mi CC9 Pro смартфони ва унинг глобал бозорга чиқадиган клони – Mi Note 10 моделини кўрсатади. Шунингдек, корпорация бу тадбирида янги повербанк ҳамда Xiaomi Mi Watch ақлли соатини ҳам намойиш этади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали тақдим этмаган Redmi Note 8T аллақачон сотувга чиқди – нарх ва жиҳатлари билан танишинг!

Xiaomi тақдимот арафасида Mi Watch расмий постерларини тарқатди. У ҳам худди Apple Watch (сотиб олиш) каби квадрат шаклда, ҳошиялари ҳам унга ўхшаш ва бошқарув тугмачаси ҳам ўнг томонида. Бир сўз билан айтганда, компания ўзининг «Хитойча Apple» деган тавсифига мос йўл тутган.

Корпорация раҳбарининг сўзларига кўра, Xiaomi Mi Watch шунчаки смарт-соат эмас, балки «билакдаги смартфон» бўлади. Ушбу гаджет Wi-Fi орқали улана олади, GPS хизматлари билан ишлайди, NFC модули билан контактсиз тўловларга ярайди ва ҳоказо.

ЎҚИНГ: Redmi энг оммабоп смартфонининг Terminator талқинини чиқариб, янада арзон сота бошлади!

Mi Watch харидорларга икки хил – қора ва кул ранг корпусларда таклиф этилади. Унинг нархи ҳозирча номаълум, аммо купертинолик рақибидан анча арзон бўлиши аниқ.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 250 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли смарт-браслет ва ақлли соатларни сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Apple Watch Series 5 смарт-соати намойиш этилди: нарх ва жиҳатлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.