Биласизми, мобил интернет энг кўп қаерда ишлатилади?

  •   DiMaX
  •  2626
  •  21.06.2019 10:58

Биласизми, мобил интернет энг кўп қаерда ишлатилади?

Ericsson компанияси таҳлилчилари бутун дунёда уяли алоқа тармоқларининг ривожланишига оид ҳисоботни эълон қилишди. Катта ҳажмли ушбу ҳужжатда мазкур йўналишга тегишли жуда кўп маълумот мавжуд, аммо ҳозир улардан фақат битта бандига эътибор қаратамиз.

ЎҚИНГ: Интернет қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Ҳисоботга кўра, ўрта ҳисобда битта смартфонга тўғри келадиган мобил трафик ҳажми бўйича барча мамлакатлар орасида Ҳиндистон биринчи ўринда экан. Аниқроқ қилиб айтганда, «Филлар ўлкаси»даги смартфонлар уяли алоқа модемини қўллаган ҳолда бир ойда ўртача 9,8 гигабайт маълумот қабул қилар экан!

Мамлакатдаги ушбу вазият Ҳиндистон коммуникация хизматлари бозорининг ривожланиш хусусиятлари билан изоҳланади. У ерда мобил операторлар айнан уяли алоқа тармоқларини ва улар билан боғлиқ маҳсулотларни ривожлантиришга сармоя тикмоқдалар. Оддий симли интернетнинг тараққиёти эса бу мамлакатда анчагина суст.

ЎҚИНГ: Ҳиндистонни «Jio’лаштириш»: 1,3 миллиард аҳолини БЕПУЛ 4G-алоқа билан таъминлаб, интернетни 5 карра арзонлатган миллиардер!

Шуниси ҳам борки, ундан кейинги ўринларда келаётган иккита ўрин ҳам Ҳиндистондан анча орқада. Шимоли-Шарқий Осиёда мазкур кўрсаткич 7,1 гигабайтга тенг бўлса, Шимолик Америкада 7 гигабайтни ташкил этади. Тадқиқот олиб борилган бозорлар орасида энг паст кўрсаткич эса Ўрта Шарқ ва Африкага тегишли – у ерларда ўрта ҳисобда битта смартфон ҳар ойда 3 ГБ трафик ишлатади.

Бироқ мазкур мамлакат яқин орада мобил трафик ишлатилиши бўйича етакчиликни қўлдан бой берадиган кўринади. Юқоридаги графикка қараганда, Шимолик Америка яна беш йилдан сўнг бу борада Ҳиндистондан икки баравар ошиб кетади. Бунинг сабаби эса ривожланган мамлакатларда 5G тармоғининг жорий этилаётганидадир – бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларида мобил интернет тезроқ ва кўпроқ ишлайди.

ЎҚИНГ: Speedtest синовидан «жонли» видео: Ўзбекистонда қайси уяли алоқа операторининг интернети энг тезкор?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.