Билайн иккита тарифида мегабайтлар лимитини оширди

  •   DiMaX
  •  3607
  •  08.06.2020 12:08

Билайн иккита тарифида мегабайтлар лимитини оширди

Билайн мобил алоқа оператори таълим ва тиббиёт соҳалари ходимлари учун «USTOZ» ва «SHIFOKOR» махсус тариф режаларини тақдим этган. Компания хабарига кўра, улар 2020 йил 11 июндан бошлаб янгиланади.

ЎҚИНГ: Beeline абонентларига 3000 МБлик бонус «Beepul» бериляпти!

Мазкур тариф режаларида абонент тўлови аввалгидек қолган ҳолда, интернет лимити оширилган! Энди махсус манбалар учун мўлжалланган қўшимча трафикни TAS-IX доирасидаги барча сайтлар учун сарфлаш мумкин!

Энди бу тарифлар абонентларига 14 кунга 10 000 сўм эвазига барча тармоқлар учун 1 500 МБ ва TAS-IX сайтлари учун 2 500 МБ тақдим этилади! Шунингдек, мазкур тариф режаларига Ўзбекистон бўйлаб дақиқалар, SMS-хабарлар ва касб байрами кунларида халқаро қўнғироқлар учун дақиқалар ҳам киритилган!

Beelineuz хабарида таъкидланишича, янгиланган шартлар 11.06.2020 санасидан кейин, абонент тўлови ечилган кунидан бошлаб амал қилади.

«USTOZ» тариф режаси ҳақида ушбу ҳавола, «SHIFOKOR» тарифи тўғрисида эса мана бу ҳавола орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Сизга фақат интернет керакми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!