Билайн LTE-роумингни яна 22 мамлакатда ишга туширди

Билайн LTE-роумингни яна 22 мамлакатда ишга туширди

"Beeline" қатор мамлакатларда юқори тезликда маълумотлар узатиш хизмати ишга туширилгани ҳақида эълон қилади: Aвстрия (A1 оператори билан), Озарбайжон (AzerCell), Беларус (MTS), Белгия (Orange), Вьетнам (Viettel), Дания (Telenor), Испания (Orange), Қозоғистон (Beeline), Кипр (PrimeTel), Хитой (China Unicom), Люксембург (Orange ва Tango), Малта (GO mobile), Полша (Polkomtel), Россия (Beeline), AҚШ (AТ&Т), Таиланд (Dtac), Туркия (Turkcell), Филиппинлар (Smart), Франсия (Orange ва SFR), Швейсария (Salt ва Swisscom), Шри-Ланка (Mobitel) ва Естония (Elisa).

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб “Beeline”нинг барча абонентлари учун роумингда тўртинчи авлод юқори тезликдаги мобил Интернетнинг барча афзалликларидан фойдаланиш учун ажойиб имконият яратилган. Компания 4G интернет хизмати билан кўпгина сайёҳлик йўналишларини таъминлади ва уларнинг айримларида бир нечта операторлар тармоқлари мавжуд.

Чет элдаги саёҳат чоғида тезкор Интернетдан фойдаланиш учун қўшимча хизматларни ёқтиришнинг ҳожати йўқ. Шунчаки қурилма (смартфон ёки планшет) ва сим карта 4G тизимида ишлаши лозим. Сим-картани "Beeline" савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида 4G сим-картага алмаштириш мумкин.

Омадингизни синаб кўринг!

Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети - Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб ушбу видео остига изоҳ ёзиб, ёқди тугмасига боссангиз кифоя. Ғолиб сайтимизнинг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

ЎҚИНГ: UMS амалдаги абонентлар учун Fresh-тўпламларини жорий қилди

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!