Билл Гейтс эпидемияларга қарши вакцина яратадиган жамғармага асос солди

Билл Гейтс эпидемияларга қарши вакцина яратадиган жамғармага асос солди

Дунёнинг энг бой одами Билл Гейтс глобал эпидемияларга қарши курашадиган жами капитали 460 млн долларни ташкил қилувчи инвестицион жам ғармага асос солди, деб хабар бермоқда rb.ru.

Гейтснинг қайд этишича, ҳозирда жаҳонда пандемия билан самарали курашадиган тизим мавжуд эмас. Шу боис у  CEPI (Coalition for Epidemic Preparedness Innovations) номли эпидемияларга қарши вакцина ишланмаларини молиялаштирадиган жамғармани очишга қарор қилган.

Жамғарма икки турдаги тадқиқотларга: ҳали номаълум вирусларга ёки айни пайтда мавжуд эпидемияларга қарши (эбола) яратиладиган вакциналарга жиддий кўмак беришни режалаштирган.  Гейтсдан ташқари ҳозирда фонд ишида Норвегия, Ҳиндистон, Япония ва Германия мамлакатлари ҳамда Wellcome Trust нодавлат ташкилоти иштирок этмоқди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!