Билл Гейтс ажрашаётиб, унинг Microsoft’дан кетишига сабаб бўлган «ишдаги ишқ можароси» фош бўлди

  •   DiMaX
  •  621
  •  17.05.2021 17:03

Билл Гейтс ажрашаётиб, унинг Microsoft’дан кетишига сабаб бўлган «ишдаги ишқ можароси» фош бўлди

Жорий ойнинг бошида Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда ажрашишларини эълон қилишган. Шундан кейин эса Microsoft ҳаммуассисининг ундан кетишига сабаб бўлган воқеа юзага чиқди.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс қовун туширди: қайси мобил операцион тизимни яхши кўришини бошқа тизимли қурилмасида айтди!

The Wall Street Journal нашрига манбаларнинг маълум қилишича, Билл Гейтс ўшанда ИТ-корпорация ходималаридан бири билан ишқий муносабатларга киришган экан. Воқеа юзасидан Microsoft директорлар кенгаши суриштирув ишларини бошлаган.

Кенгаш аъзоларининг бир қисми ўшанда, энди унинг бошқарувда қолиши мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаган. Натижада суриштирувнинг якунига етишини ҳам кутиб ўтирмасдан, Билл Гейтс ўз компанияси раҳбарлигини тарк этишга мажбур бўлган.

WSJ журналистларининг таъкидлашларича, бу «ишдаги ишқ можароси» бўйича суриштирув 2000 йили бошланган. Лекин орадан йигирма йил ўтибгина «қинғир ишнинг қийиғи чиққан».

ЎҚИНГ: Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.