Билл Гейтс бутун дунёда коронавирусдан қутулишнинг ягона йўлини айтди

  •   DiMaX
  •  1322
  •  12.10.2020 14:20

Билл Гейтс бутун дунёда коронавирусдан қутулишнинг ягона йўлини айтди

Куни кеча NBC телекомпанияси таниқли тадбиркор ва филантроп Билл Гейтс билан интервью уюштирди. Microsoft корпорацияси асосчиси бу суҳбатда коронавирус мавзусига ҳам тўхталиб ўтди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда коронавирусни йўқотувчи технология яратилиб, синовлардан муваффақиятли ўтди

Билл Гейтс фикрича, пандемиядан қутулиш ва «нормал ҳаётга қайтиш»нинг асосий шарти – дунё аҳолисини COVID-19’га қарши оммавий вакциналашдир. Бунинг учун эса «суперсамарали ва ҳамёнбоп вакцина» яратиш керак бўлади.

Мазкур бизнесмен аввалроқ Fox News телеканалидаги суҳбат чоғида, 2022 йилгача ушбу пандемиянинг тугашидан умид қилмай қўявериш кераклигини айтган. Microsoft асосчиси ўшанда яна бир хавотирли ҳолатга урғу берган: коронавирус пандемияси даврида бошқа касалликларга қарши вакциналаш даражаси бутун дунё бўйлаб 14 фоизга пасайиб кетган. Бу эса охирги 20 йилда эришилган натижаларни йўққа чиқарди, дейди тадбиркор.

Таъкидлаш керакки, унинг ўз рафиқаси билан ҳамкорликда бошқараётган Bill & Melinda Gates Foundation хайрия жамғармаси коронавирусга қарши курашга 650 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган. Бу эса мустақил фондлар томонидан амалга оширилган энг йирик хайрия бўлди.

ЎҚИНГ: Илон Маск нега коронавирус вакцинаси қабул қилишни рад этди?

Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини 2017 йилдаёқ айтган эди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.

Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.

Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди