Билл Гейтс энди Илон Маскни клонлашни таклиф этяпти!

  •   DiMaX
  •  537
  •  20.02.2021 10:27

Билл Гейтс энди Илон Маскни клонлашни таклиф этяпти!

Microsoft асосчиси ва собиқ бош директори Билл Гейтс куни кеча CNBC телеканалига интервью берди. Ўз сўзида у, иқлим ўзгаришларига қарши курашиш учун инсониятга Илон Маск каби тадбиркорлар кўпроқ кераклигини айтган.

ЎҚИНГ: Зўрдан зўр чиқди: Илон Маск энди дунёдаги энг бой одам эмас! (BBI рейтинги, 2021 йил 17 февраль)

«Бизга кўпроқ Илон Масклар зарур. Бизга цемент, пўлат қуйиш саноатларида ҳам, шунингдек бошқа барча соҳаларда ҳам Масклар керак», дейди жаҳондаги учинчи рақамли миллиардер.

Гейтс шунингдек, кўп марталик ракеталарни яратишга ҳамда электромобиллар ишлаб чиқаришга қўшган ҳиссаси учун Илон Маскни қадрлашини таъкидлади. «Унинг Tesla’ни шундай даражага олиб чиққани – фантастик ҳодиса. Бу – иқлим ўзгариши муаммоларига ечим топишда электромобиллар мақбул ҳисса эканлигининг намойишидир. Менимча, у ўзи амалга оширган ишлар билан фахрланиши лозим», дейди Microsoft муассиси.

Қизиғи шундаки, суҳбатда мухбир ундан ўзи Tesla акцияларини сотиб олган ёки йўқлиги ҳақида тўғридан-тўғри сўраган. Гейтс бунга жавобан, «ўзининг инвестиция усулларини муҳокама қилмаслиги»ни айтган.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс илк электрокарини сотиб олди – Tesla’никидан тўрт баравар қиммат! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!