Билл Гейтс ҳақида сиз билмаган 13 та факт

Билл Гейтс ҳақида сиз билмаган 13 та факт

Кўпчилик Билл Гейтс ҳақида қуйидаги учта маълумотнигина билади холос:

1. У дунёдаги энг бой одамлардан.
2. У дунёдаги энг муваффақиятли компаниялардан бири Microsoft'га асос солган.
3. У жуда ҳам сахий филантроп бўлиб, Bill & Melinda Gates Foundation фондига асос солган.

ЎҚИНГ: Миллиардер ҳақида миллиардларга тенг фактлар

Бироқ Билл Гейтс ҳақидаги қизиқарли маълумотлар бу билан чегараланиб қолмаган, албатта. Қуйида сиз миллиардер ҳақида билмаган 13 та маълумотни келтириб ўтамиз.

1. Ўсмирлик пайтлари Lakeside Prep School мактабида ўқиб юрган кезлари Гейтс General Electric компьютерида ўзининг илк компьютер дастурини ёзади. Бу компьютерга қарши ўйнаш мумкин бўлган «Х–0» ўйни эди.

2. Гейтснинг дастурлаш борасидаги қобилиятларини сезган мактаб маъмурияти унга ўқувчиларнинг дарс жавдалини тузувчи компьютер дастурини яратишга рухсат беради. Гейтс айёрлик ишлатиб, ўзини синфда қизиқарли қизлар кўп бўлган дарсларга ёзиб қўяди.

3. Ўсмирлик пайти Гейтс, шунингдек, бутунбошли Жаҳон Энциклопедияси Китобини ҳам ўқиб чиққан.

4. Америка олийгоҳларига кириш учун топширилувчи SAT имтиҳонида Гейтс максимал 1600 баллдан 1590 балл тўплаган.

5. Бошқа кўплаб техно-бизнесменлар сингари Гейтс ҳам университетдаги ўқишини ташлаб кетган. У бор вақтини Microsoft'га сарфлаш учун 1975 йилда Гарвард Университетидан кетган.

6. Гарварддан кетганидан икки йил ўтиб Гейтс Нью-Мексико штатида қамоққа олинади. У ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқарётган ва қизил чироқда тўхтамасдан ўтиб кетган эди.

ЎҚИНГ: Facebook асосчиси ҳақида қизиқарли 10 та факт

7. Microsoft'даги ходимларнинг ишга келиш ва кетиш вақтларини ўзи учун кузатиб туриш мақсадида Гейтс ишчилар автомобили рақамини эслаб қоларди. «Компания катталашиб бориши билан бунга эътибор бермай қўйдим», дейди Гейтс.

8. Автомобиллар ҳақида гап кетганда айтиш керакки, Гейтс жуда катта Porsche автомобиллари коллекциясига эга. Улар орасида энг кўзга ташлангани Porsche 959 спорткаридир. Гейтс бу машинани АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ёки АҚШ Транспорт вазирлиги йўлда минишга маъқуллашидан 13 йил олдин сотиб олган.

9. Гейтс самолётда учишига тўғри келса, энг арзон чипталарни харид қиларди. Ҳозирда эса у ўзининг 1997 йилда сотиб олган самолётида парвоз қилади ва бу харидни «ўта катта кераксиз харажат» деб атайди.

10. Самолётдан ташқари Гейтснинг энг катта харидларидан бири Codex Leicester, яъни Леонардо да Винчининг қўлёзмалари коллекцияси ҳисобланади. У бу қўлёзмаларни 1994 йилги аукционда 30.8 миллиом долларга сотиб олган.

11. Ўзи миллиардер бўлишига қарамай, Гейтс фарзандларининг ҳар бири «атиги» 10 миллион доллар меросга эга бўлишини айтади. «Болаларга ўта катта миқдорда пул қолдириш уларга қилинган яхшилик эмас», дея фикрлайди Гейтс.

12. Гейтснинг таъкидлашича, у йилига 50 та китоб ўқийди. «Ўқиш ҳанузгача мен ҳам янги нарсалар ўрганадиган, ҳам ўз тушунчаларимни синовдан ўтказадиган усулдир», дейди у.

13. Гейтс ҳеч қайси хорижий тилни билмайди. Айтишича, бу у ҳаётда энг кўп афсусланадиган камчиликдир.

ЎҚИНГ: Microsoft ҳақида қизиқарли 12 факт