Билл Гейтс илк электрокарини сотиб олди – Tesla’никидан тўрт баравар қиммат! (+видео)

  •   DiMaX
  •  4188
  •  19.02.2020 14:55

Билл Гейтс илк электрокарини сотиб олди – Tesla’никидан тўрт баравар қиммат! (+видео)

Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс ўзи учун биринчи марта тўлиқ электрлаштирилган автомобил сотиб олди. Бу ҳақда у YouTube-блогер Маркус Браунли канали учун берган интервьюсида айтган.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс нега бу қизга нақ 37 килограмм совға жўнатди? (+видео)

Билл Гейтс бизнесда муқобил энергияни қўллашга мисол қилиб Tesla компаниясини айтиб ўтган, аммо у харид қилган электромобил бошқа компанияники – Porsche Taycan Turbo модели экан.

Гейтс суҳбатда, электрокарлар юриш захираси бўйича ички ёнув двигателли автомобиллардан ортда қолишини айтган. Шунингдек, Tesla компаниясида бирорта ҳам ички ёнув двигателли автомобил йўқлигини таъкидлаб ўтган.

ЎҚИНГ: CES 2020: Sony кутилмаганда Tesla’нинг «панжасига панжа урди»! (+видео)

Porsche Taycan Turbo ҳақида гапираётиб, Билл Гейтс бу ўзининг илк электромобили эканини ва ўзига жуда ёқишини таъкидлаган. Твиттер фойдаланувчилари бу борада Илон (Элон) Маск фикри билан ҳам қизиқишган. Изоҳ ёзганлардан бири, кузатувчиларнинг аксарияти Гейтс фикрига қулоқ солишини, чунки у «ақлли йигит» эканини таъкидлаган. Маск бунга жавобан, Билл Гейтс билан кечган суҳбатдан таъсирланмаганини айтган, холос.

Айтиш керакки, Porsche Taycan Turbo нархи 150 000 доллардан ошади; Tesla эса ўз электрокарларини бундан анча арзон сотади. Масалан, бошланғич комплектациядаги Model 3 электромобили 35 000 доллар туради – фарқ тўрт баравардан ҳам ортиқ!

Ўзбекистон президентининг куёви Отабек Умаров Тошкент кўчаларида тезликни ошириб ҳайдаган автомашина – Model S эса Long Range Plus комплектациясида 79 000 доллар туради.

ЎҚИНГ: Tesla электромобили ҳайдовчини тириклай ёндириб юборди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!