«Билл Гейтс коронавирус баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи» – бунга ўзи нима дейди?

  •   DiMaX
  •  1576
  •  06.06.2020 11:59

«Билл Гейтс коронавирус баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи» – бунга ўзи нима дейди?

 Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс келажакка оид башоратлари билан ҳам танилган. Жумладан, 2017 йилда у дунёни биотеррор хавфи кутаётганини айтган эди. Ундан ҳам аввал эса...

ЎҚИНГ: Коронавирус эпидемиясини Билл Гейтс бундан 5 йил аввал башорат қилган! (2 та видео)

Коронавирус пандемияси палласида бутун дунё бўйлаб турли миш-мишлар ҳам урчиган. Мазкур касалликнинг тарқалишига сабабчи, дея айримлар 5G технологиясини айблаб, антенналарни ёқиб юборишяпти. Тадқиқотчилар бунақа фитналарнинг орқасида кимлардир турганини ҳам аниқлашган.

Шунақа конспирология назарияларидан бирига кўра, коронавирусни айнан Билл Гейтс махсус яраттирган эмиш. Сабаби – миллиардер ўз рафиқаси билан очган жамғарма орқали вакцина баҳонасида барча кишиларга микрочип ўрнатиш ва кейин улар орқали инсониятни назорат қилишни режалаштирган эмиш.

Гейтс бу каби гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди: унинг сўзларига кўра, бу фитна назариялари шу қадар аҳмоқонаки, ҳатто рад этишга ҳам арзимайди.

«Мен ҳеч қачон микрочиплар билан шуғулланган эмасман. Буни инкор этиш деярли имконсиз, бу ўта аҳмоқона ва ёввойи назария», дейди Business Insider нашрига берган интервьюсида Билл Гейтс.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!